Жамият

Пенсия ёшини белгилашда янги тартиб эълон қилинди

© Sputnik / Борис Приходько / Фотобанкка ўтишЎзбек пенсионери
Ўзбек пенсионери - Sputnik Ўзбекистон
Янги тартибга кўра, ёш бўйича пенсия белгилаш у бўйича мурожаат агар унга ҳуқуқ пайдо бўлгандан кейин 60 кундан (аввал 3 ой) кеч бўлмаган муддатда билдирилган бўлса, пенсия ёшига эришилган кундан амалга оширилади

ТОШКЕНТ, 2 янв — Sputnik. Пенсияни тезроқ олиш имкони пайдо бўлди, деб хабар қилган кун.уз нашри.

Жамият
Ўзбекистоннинг ҳар бир шаҳрида "Нуронийлар маскани" бунёд этилади
Таъкидланишича, Ўзбекистон Республикасининг "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги қонунига ўзгартиришлар киритилди. 2017 йил 1 январдан пенсияни белгилаш учун мурожаат муддатлари қисқартирилади.

Янги тартибга кўра, ёш бўйича пенсия белгилаш у бўйича мурожаат агар унга ҳуқуқ пайдо бўлгандан кейин 60 кундан (аввал 3 ой) кеч бўлмаган муддатда билдирилган бўлса, пенсия ёшига эришилган кундан амалга оширилади. Ногиронлик бўйича пенсия ногиронлик ўрнатилган кундан бошлаб худди юқоридагидек қоидага кўра белгиланади.

Қолган барча ҳолатларда пенсия мурожаат қилинган кундан бошлаб белгиланади.

Бундан ташқари, пенсионер ўлими туфайли олинмаган пенсия ҳамда дафн маросимига нафақа тўловлари уни олиш учун мурожаат пенсионер ўлимидан кейин 60 кундан кеч бўлмаган вақтда билдирилган бўлса берилади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала