Ҳодисалар

ОАВ: Истанбулдаги терактда Қирғизистон фуқароси гумон қилинмоқда

Илгарироқ Истанбулдаги тунги клубда рўй берган теракт Ўзбекистон ёки Қирғизистон фуқароси томонидан амалга оширилган бўлиши мумкин, деган хабарлар тарқатилган эди. Айни вақтда мудҳиш террорчилик актида Қирғизистон фуқароси гумонланаётгани аниқ бўлди

ТОШКЕНТ, 3 янв — Sputnik. Истанбулдаги тунги клубда амалга оширилган терактда Қирғизистон фуқароси гумон қилинмоқда. Турк ОАВларига кўра, террорни амалга оширган шахс уч ой олдин олинган Қирғизистон фуқароси паспортига эга бўлган, деб ёзмоқда Спутник Қирғизистон нашри.

Хабарда таъкидланишича, Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Истанбулдаги тунги клубда террорчилик актини амалга оширганликда гумонланаётган жиноятчининг шахсини аниқлашга муваффақ бўлган. Тахминларга кўра, тунги клубга ҳужум қилган террорчи — бу Қирғизистон фуқароси, 28 яшар Яхъё Машраповдир.

​Террорда гумонланаётган шахс паспорти Туркиянинг TRT World телеканали эфирида намойиш этилган.

Ҳужжат 2016 йилнинг 21 октябрида Қирғизистон Давлат рўйхатдан ўтказиш хизмати томонидан берилган.

Туркияда юз берган терактдан кейинги ҳолат - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Туркияда янги йил байрами кунлари қатор портлашлар содир этилиши мумкин - АҚШ элчихонаси
Эслатиб ўтамиз, терактни амалга оширган шахс ҳозирча озодликда. Туркия куч ишлатиш ходимлари уни қидиришда давом этмоқда.

Истанбул шаҳрининг Зейтинбурну туманида 2 январга ўтар кечаси жиноятчини қўлга олиш бўйича махсус операция амалга оширилган.

Илгарироқ эса, Туркия полициячилари тунги клубдаги мудҳиш террорчилик акти Ўзбекистон ёки Қирғизистон фуқароси томонидан амалга оширилган бўлиши мумкинлигини маълум қилган эди.

Тунги клубга амалга оширилган ҳужум оқибатида 39 киши, шу жумладан 16 нафар чет эл фуқаролари ҳалок бўлган.

Ушбу теракт учун жавобгарликни "Ислом давлати" террорчилик уюшмаси ўз бўйнига олган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала