Мирзиёев фармонига кўра академикларга ҳар ой 500$ атрофида гонорар берилади

Oбуна бўлиш
Республика президентининг фармонига кўра, академиклар ҳар ойда 470 доллар атрофида гонорар олишади, шунингдек Ялта ва Кисловодск шаҳарларидаги "Ўзбекистон" санаторийларида бепул даволаниш курсларини ўташи мумкин

ТОШКЕНТ, 3 янв — Sputnik. 2017 йилнинг 1 январидан Ўзбекистон фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоларига 1,5 миллион сўм атрофида (Ўзбекистон Марказий банки курси бўйича 470 долларга яқин) иборат гонорар берила бошланади ва бу гонорардан даромад солиғи олинмайди. Бу Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 29 декабрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиклари фаолиятини такомиллаштириш ва рағбатлантириш тўғрисидаги фармонида назарда тутилган, деб хабар бермоқда РИА Новости маҳаллий ОАВга таяниб.

Хабарда билдирилишича, Ўзбекистон раҳбари тегишли вазирлик ва идораларга бир ой муҳлат ичида ФА ҳақиқий аъзоларини илмий-маърифий ва ишлаб чиқариш жараёнларига фаол жалб қилиш, уларнинг фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини чуқурлаштиришдаги ролини кучайтириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишни топширган.

"Шунингдек, Академия аъзолари 1 киши ҳамроҳлигида 1 йилда 1 марта Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши тасарруфидаги соғломлаштириш санаторийлари ҳамда Ялта ва Кисловодск шаҳарларидаги "Ўзбекистон" санаторийларида бепул даволаниш курсларини ўташи мумкин", — дейилади хабарда.

Янгиликлар лентаси
0