Мурожаатлар билан ишлаш бўйича Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари тайинланди

© Sputnik/Виктор ТолочкоҲужжатлар
Ҳужжатлар - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бунга Ўзбекистон Республикаси президентининг 2017 йил 4 январдаги Фармони асос бўлди

ТОШКЕНТ, 6 янв — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси президентининг 2017 йил 4 январдаги Фармонига асосан Давлетов Русланбек Қуролтаевич Ўзбекистон Республикаси Президентининг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни мувофиқлаштириш бўйича Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги расмий сайти хабар берди.

Шу муносабат билан у Адлия вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Янгиликлар лентаси
0