Жамият

Омбудсмен: ўзбекистонлик аёлнинг фарзандини онасига қайтариш керак

© nuz.uzНилуфар Мамасаидованинг қизи
Нилуфар Мамасаидованинг қизи - Sputnik Ўзбекистон
Россия президенти ҳузуридаги бола ҳуқуқлари бўйича омбудсмен Анна Кузнецованинг вакиллари Нилуфар Мамасаидова билан боғландилар ва барча ҳужжатлар тайёр бўлиши билан у фарзанди билан кўришиши мумкинлигини билдиришди

ТОШКЕНТ, 6 янв — Sputnik. Россия президенти ҳузуридаги бола ҳуқуқлари бўйича омбудсмен Анна Кузнецова полиция ходимлари олиб қўйган Ўзбекистон фуқаросининг бир ёшли фарзандини онасига қайтариш учун барча шароитлар яратилиши даркор, деб ҳисоблайди, РИА Новостига асосан.

"Болани тортиб олиш — унинг ҳаёти ва саломатлигига таҳдид пайдо бўлганда кўриладиган энг сўнгги чора. Ҳозир онага қизи билан кўришиш учун ёрдам бериш керак, фарзанднинг онасига қайтарилиши учун барча шароитларни яратиш даркор", — деди Кузнецова РИА Новостига.

"Юристларимиз Нилуфарнинг адвокати билан алоқада бўлиб туришибди. Қизчани юқумли касалликлар шифохонасига жойлаштиришган. Ҳужжатлар тайёр бўлиши билан она фарзандини кўриши мумкин", — деди Кузнецова.

Нилуфар Мамасаидова қизи билан - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ўзбекистон элчихонаси қизи тортиб олинган аёлга ёрдам бермоқда

Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси Нилуфар Мамасаидованинг шахсий маълумотларини тасдиқлади.

"Москвадаги Ўзбекистон элчихонасининг консуллик бўлими Мамасаидованинг паспорт маълумотларини тасдиқловчи маълумотномани берди", — деб хабар қилди Мамасаидованинг адвокати Баҳром Исмоилов.

Эслатиб ўтамиз, асли андижонлик бўлган Нилуфар икки йилдан буён Москвада яшайди. Унинг фарзанди Россияда туғилган. Қизи туғилганидан сўнг Нилуфарнинг турмуш ўртоғи депортация қилинган.

2016 йилнинг 25 декабрь куни Нилуфар ҳужжатлари йўқолганлигини билган. Шу куннинг ўзида Нилуфар Кунцево тумани ИИБга ҳужжатлари ўғирлангани юзасидан мурожаат қилган. Туман ИИБ ходимлари Нилуфар Мамасаидовага ёрдам бериш ўрнига боланинг аёлга тегишли эканига оид ҳужжатлар йўқлигини рўкач қилишиб, унинг қизини тортиб олишган ва аёлнинг ўзини уч кунга тергов изоляторига жойлаштиришган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала