Спорт

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасига янги раҳбар сайланди

© olympic.uzАлишер Султонов
Алишер Султонов - Sputnik Ўзбекистон
"Ўзбекнефтегаз" миллий холдинг компанияси раиси Алишер Султонов Миллий олимпия қўмитаси президенти этиб сайланди

ТОШКЕНТ, 6 янв — Sputnik. Бугун Миллий олимпия қўмитасининг XXX Бош Ассамблеяси йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Адҳам Икрамов олиб борди. Унда тўрт йиллик олимпия циклида қилинган ишлар, эришилган натижалар борасида қўмита бош котиби Ойбек Касимов ҳисобот берди.

Бош Ассамблея йиғилишида Миллий олимпия қўмитасининг тўрт йиллик циклдаги фаолияти қониқарли деб бир овоздан қабул қилинди. Шундан сўнг Миллий олимпия қўмитасига янги президент сайлаш маросими бўлиб ўтди ва ушбу лавозимга "Ўзбекнефтегаз" миллий холдинг компанияси раиси Алишер Султонов бир овоздан сайланди.

Спорт федерациялари ва таниқли спортчиларнинг таклифига кўра Мираброр Усмонов Миллий олимпия қўмитасининг фахрий президенти этиб тайинланди. Ўз навбатида ўтган давр мобайнида қўмитага раҳбарлик қилган Мираброр Усмоновга бутун спорт жамоатчилиги ва олимпия ҳаракати иштирокчилари номидан миннатдорчилик изҳор этилди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала