Жамият

Ўзбекистонда илиқ ҳаво сақланиб қолади

© Ana_JОб ҳаво
Об ҳаво - Sputnik Ўзбекистон
Синоптиклар 10 январга қадар ёғингарчилик бўлмаслигини билдирмоқдалар

ТОШКЕНТ, 6 янв — Sputnik. Синоптикларнинг хабар беришларича, Ўзбекистонда келаси ҳафта бошига қадар илиқ об-ҳаво сақланиб қолади, деб ёзади nuz.uz.

6-10 январь кунлари республикада ўзгарувчан булутли ҳаво бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шамол тезлиги 7-12 м/сни ташкил этади.

6-8 январда ҳарорат кундузи 2-7 даража илиқ, кечаси 2 даража совуқ уч даражагача илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда ҳам ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7-12 даража совуқ, 6-8 январь кунлари кундузи 0-5 даража, 9-10 январь кунлари 2 даража совуқ 3 даражагача илиқ бўлади.

Тошкентда ҳам ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 0-3 даража совуқ, 6-8 январь кунлари 4-7 даража, 9-10 январь кунлари эса 8-10 даражагача илиқ бўлади.

 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала