МАИ авиакомпанияси 2022 йил 1 январга қадар солиқлардан озод бўлди

© Sputnik / Игорь Агеенко / Медиабанкка ўтишВертолет Ми-8
Вертолет Ми-8 - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
МАИ авиакомпанияси донли экинларга ишлов бериш, қишолқ хўжалигида бегона ўтлар ва зараркунандаларга қарши кураш бўйича авиация-кимёвий ишларни бажаради

ТОШКЕНТ, 6 янв — Sputnik. Ўзбекистон президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК таркибига кирувчи МАИ авиакомпанияси 2022 йилнинг 1 январига қадар барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод этилади, деб хабар беради МАК матбуот хизмати.

"Махсус авиация ишлари" авиакомпанияси (МАИ) 1997 йилда ташкил этилган бўлиб, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК таркибий бўлинмаси ҳисобланади. Унинг тасарруфида транспорт ва йўловчи вариантидаги Ан-2 самолётлари ва Ми-8МТВ-1 вертолётлари бор.

МАИ авиакомпанияси донли экинларга ишлов бериш, қишолқ хўжалигида бегона ўтлар ва зараркунандаларга қарши кураш бўйича авиация-кимёвий ишларни бажаради. Шунингдек, Ми-8МТВ-1 вертолётларида қор қопламини кузатиш, тошиш хавфи бўлган кўллар мониторингини ўтказиш хизматларини кўрсатади.

Янгиликлар лентаси
0