Рўйхатдан ўтиш муваффақиятли бўлди!
Илтимос, га жўнатилган хатдаги ҳаволага ўтинг

Сайёҳлар учун визаларни бекор қилиш 2021 йилгача кечиктирилди

2017 йил 1 апрелдан 15 давлат сайёҳлари ва 12 мамлакатнинг 55 ёшдан ошган сайёҳлари учун виза тартибини бекор қилиш режалаштирилган эди

ТОШКЕНТ, 9 янв — Sputnik. Ўзбекистонга ташриф буюрувчи 27 мамлакат сайёҳлари учун виза тартибини бекор қилиш тўғрисидаги 2017 йил 1 апрелдан кучга кириши лозим бўлган президент фармони ижроси 2021 йил 1 январга қадар кечиктирилди. Президент Шавкат Мирзиёевнинг бу ҳақдаги фармони lex.uz қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган.

Илгарироқ давлат раҳбарининг фармонига мувофиқ, 2017 йил 1 апрелдан 15 давлат сайёҳлари ва 12 мамлакатнинг 55 ёшдан ошган сайёҳлари учун виза тартибини бекор қилиш режалаштирилган эди.

Дунёда
Ўзбекистон қатор давлатлар сайёҳлари учун виза тартибини бекор қилди

Ҳужжатда айтилишича, кейинчалик рўйхати қайта кўриб чиқилиши мумкин бўлган муайян давлатлар билан виза тартибини соддалаштириш тўғрисидаги масала Ўзбекистон Республикасининг улар билан икки томонлама муносабатларининг ривожланиш даражасидан, жаҳон туризм бозорининг конъюнктураси ҳамда халқаро ва минтақавий хавфсизлик соҳасида содир бўлаётган вазиятдан келиб чиққан ҳолда кўриб чиқилади.

Мазкур ҳужжат сайёҳлик фаолиятини барқарор ва бир маромда тараққий эттириш, зарур моддий-техник базани шакллантириш, хорижлик сайёҳлар ва республика фуқаролари ҳаёти хавфсизлиги ва саломатлигини таъминлаш, шунингдек, чет эл давлатлари билан тенг ҳуқуқли ташқи иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида қабул қилинди.

Фармонда келтирилишича, виза тартибини кечиктириш тўғрисидаги таклиф Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар томонидан киритилган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала