Миграция

Фарзанди олиб қўйилган Нилуфарни суд қилишмоқчи

© FacebookНилуфар Мамасаидова и адвокат Бахром Исмаилов
Нилуфар Мамасаидова и адвокат Бахром Исмаилов - Sputnik Ўзбекистон
Бугун Нилуфарни Россиядан чиқариб юбориш бўйича қарор қабул қилиниши учун уни Кунцево туман судига олиб боришмоқчи

ТОШКЕНТ, 9 янв — Sputnik.  Мана бир неча кундирки, Москвада полиция томонидан фарзанди олиб қўйилган Нилуфар Мамасаидова билан боғлиқ воқеа ҳозирча ечимини топгани йўқ.

Бугун Нилуфарни Россиядан чиқариб юбориш бўйича қарор қабул қилиниши учун уни Кунцево туман судига олиб боришмоқчи.

Бир неча кун олдин Москвада ўзбекистонлик Нилуфар Мамасаидованинг эмизикли боласи полиция томонидан олиб қўйилган эди. Ўзи ва боласининг ҳужжатлари йўқолган Мамасаидовага Ўзбекистон элчихонаси тезкорлик билан ҳужжатларини тиклашга ёрдам бергани ва боласини қайтариш учун элчихона томонидан ҳуқуқшунос ёрдами ҳам кўрсатилаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала