Жамият

Пахта мойи тозалашнинг янги усули кашф этилди

© Sputnik / Сергей Венявский / Фотобанкка ўтишЎсимлик мойи ишлаб чиқариш
Ўсимлик мойи ишлаб чиқариш - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Фанлар академиясининг Умумий ва анорганик кимё соҳаси олимлари пахта ёғини рафинация қилишнинг самарали усулини ўйлаб топишди.

ТОШКЕНТ, 10 янв — Sputnik. Ўзбекистон Умумий ва анорганик кимё институти олимлари ўсимлик ёғини рафинация қилишнинг янги услубини ўйлаб топишди, Ўзбекистон Интеллектуал мулк агентлиги матбуот хизмати хабарига асосан.

Ушбу кашфиёт ёғ-мой саноати учун ўта муҳим бўлиб, у бир неча йиллардан бери ўрганиб келинаётган муаммони ҳал қилиши мумкин. Олимлар ўйлаб топган янги услубда каустик сода ўрнига калций гироксидидан (Са(ОН)2) фойдаланилади. Қалций гироксиди каустик содага нисбатан арзон бўлиб, тозалаш жараёнида у зарарли моддаларни ажратиб олиш хусусиятига эга. Бу эса пахта мойини тозалаш жараёнининг самарадорлигини янада оширади.

Кашфиёт муаллифлари: Салиханова Д. С., Агзамходжаев А. А., Гумаров Р. Х., Тулабаева С. У., Агзамходжаев Ш. А., Эшметов И. Д. Ушбу кашфиёт учун қайд қилинган патент рақами IAP 05310.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала