Беҳзод Юлдошев Ўзбекистон Фанлар академиясига президент этиб сайланди

© Подробно.UZЎзбекистон Фанлар академияси
Ўзбекистон Фанлар академияси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Фанлар академиясини 2006 йилнинг мартидан биология фанлари доктори, академик Шавкат Солиҳов бошқариб келган

ТОШКЕНТ, 11 янв — Sputnik. 2017-йилнинг 10-январь куни Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясида Фанлар академиясининг президентини сайлашга бағишланган умумий мажлис бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда кун.уз нашри.

Таъкидланишича, мажлисда Фанлар академияси академиклари, директорлар кенгаши аъзолари иштирок этдилар. Умумий мажлис ишида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н.Арипов иштирок этган ва нутқ сўзлаган.

Тиббиёт факультети талабаси - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев: тиббиёт ОТМларида ўқув муддати қисқартирилиши керак
Мажлисда сўзга чиққан академиклар М.С.Салоҳиддинов, С.Ш.Рашидова, Р.А.Зоҳидов, Б.М.Беглов, Б.А.Назаров, А.А.Асқаров, Н.Р.Юсупбеков, А.А.Абдуллаев, профессор Ш.А.Эгамбердиев Ўзбекистон раҳбарияти ва ҳукумати томонидан Ўзбекистон илм-фани ривожига алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлаш баробарида академик фан олдида турган бир қатор долзарб масалаларни белгилаб олишган.

Шунингдек, улар Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президентлигига сайлаш учун академик Б.С.Юлдошевнинг номзодини қўллаб-қувватлашди.

"Академик Юлдошев Беҳзод Содиқович навбатдаги муддатга Фанлар академиясининг президенти этиб сайланди", — дейилган хабарда.

Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевга мурожаат қабул қилинди.

Беҳзод Юлдашев (1945 йилда туғилган) – физика-математика фанлари доктори. 2000-2005 йилларда ҳам Фанлар академиясини бошқарган. ФА ядро физикаси Институти директори бўлиб ишлаган. Олий Мажлис Сенати аъзоси бўлган.

Маълумот учун, Фанлар академиясини 2006 йилнинг мартидан биология фанлари доктори, академик Шавкат Солиҳов бошқариб келган.

Янгиликлар лентаси
0