Дунёда

Толибон асирга олинган америкалик профессор мурожаатини эълон қилди

© Commons.wikimedia / isafmediaТолибон ҳаракати жангарилари
Толибон ҳаракати жангарилари - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
"Толибон" ҳаракати жангарилари ўзларида асирда сақланаётган америкалик профессор мурожаати ёзилган видеони эълон қилди

ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. Толибон ҳаракати томонидан ушлаб турилган профессор АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трампдан ёрдам сўраган, деб хабар қилмоқда РИА Новости Guardian газетасига таянган ҳолда.

Толибон жангарилари - Sputnik Ўзбекистон
Аналитика
Эксперт: АҚШнинг Афғонистондаги операцияси "Толибон"ни кучайтирди
Америкалик 60 яшар Кевин Кинг ва унинг 48 яшар ҳамкасби Жон Уикс беш ой аввал Қобулда, Афғонистондаги Америка университети бўлинмаси олдида ўғирлаб кетилган эди. Жангарилар асирдаги Кевин Кинг мурожаатини чоршанба куни YouTube видеохостингида эълон қилган. Видеода Кинг жангарилар Америка ҳукуматига қўяётган шартларни айтган. "Кинг Америка ҳукумати асирлар эвазига бир нечта "аскарлар" қўйиб юборилиши кераклигини маълум қилган", — деб ёзган нашр.

"Дональд Трамп, сиздан илтимос қиламан, ҳаммаси сизнинг қўлингизда. Илтимос, толиблар билан музокарага киришинг", — дейилган видеомурожаатда. Кингнинг сўзларига кўра, акс ҳолда толиблар асирларни ўлдириши мумкин.

"Кинг акс эттирилган видео унинг тириклигининг ягона исботи бўлиб қолмоқда. У 2016 йилнинг августида бедарак йўқолган эди", — деб хабар қилган нашр.

Янгиликлар лентаси
0