Жамият

Шаҳзода Муҳаммедова оғирлиги 24 килоли никоҳ либоси яратмоқда

© instagramАктриса ва дизайнер Шаҳзода Муҳаммедова
Актриса ва дизайнер Шаҳзода Муҳаммедова - Sputnik Ўзбекистон
Никоҳ либоси 1 ойдан буён тикилмоқда

ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. Ўзбекистонлик актриса ва дизайнер Шаҳзода Муҳаммедова фақат қўл меҳнати билан тайёрланадиган никоҳ либоси устида иш олиб бормоқда, деб хабар бермоқда nuz.uz. Либоснинг умумий оғирлиги 24 килога тенг бўлади. Шаҳзода иш жараёнидан олинган фотосуратлар билан Instagram саҳифасида ўртоқлашди.

Шаҳзоданинг ёзишича, унга бу либосни тайёрлаш учун россиялик мижози буюртма берган. Мазкур либосни 15 киши тайёрламоқда.

Фото опубликовано Administrator:+998998199091 (@shaxzoda__muxammedova) Янв 11 2017 в 12:00 PST

"Оғирлиги 24 кг бўлган никоҳ либоси 1 ойдан буён тикилмоқда. Россияда яшовчи мижозимиз учун. Қўл иши", деб ёзади у.

Шаҳзода Муҳаммедова — ўзбек актрисаси, телебошловчи ва дизайнери бўлиб, у кўплаб фильмларда суратга тушган. Бундан ташқари, у "Shaxzoda" ателье-дўконининг асосчиси ҳамдир.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала