Экспертлар: Россия мигрантлардан тўғри фойдалана олмаяпти

© Sputnik / Кирилл Брага / Медиабанкка ўтишМигрантлар билан ишлаш маркази
Мигрантлар билан ишлаш маркази - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мигрантлар ҳақидаги тасаввурлар кўпинча тасдиқланган далиллар асосида эмас, балки текширилмаган маълумот ва уйдирмалар асосида шаклланади. Гайдар форуми экспертлари миграция жараёни борасидаги фикрларга ойдинлик киритишга ҳаракат қилдилар

ТОШКЕНТ, 13 янв — Sputnik, Мария Шелудякова. Россияликлар орасида мамлакатга келувчиларнинг аксарияти маълумотсиз ва қуйи мутахассисликка эга деган фикр тарқалган. Лекин аслида бундай эмас — Москвада бўлиб ўтаётган Гайдар форумида экспертлар мигрантларнинг таълим даражасини ўрганишга оид тадқиқот натижаларини эълон қилишди.

Қурувчилар, супермаркет ходимлари, ресторан ва кафелар хизматчилари, курьерлар ва фаррошлар — уларнинг аксарияти университет ва коллежларни битиришган. Россияликларнинг мигрантлар таълим даражаси ҳақидаги тасаввурлари буткул нотўғри.

Россияликлар бу ерга фақат билимсиз кишилар келишади ва бу меҳнат бозорига салбий таъсир кўрсатади деб ҳисоблашади.

Тошкент-Москва поезди келиши - Sputnik Ўзбекистон
Россия аҳолисининг 78% мигрантлар келишига қарши

Экспертлар бу ҳақиқатга умуман мос келмаслигини билдиришди — кейинги йилларда мамлакатга келаётган мигрантларнинг таълим даражаси мамлакатни тарк этаётганларникига нисбатан анча юқори.

"Статистиканинг кўрсатишича, мамлакатга келаётганлар Россия таълим даражасини оширишмоқда", — деди Россия халқ хўжалиги ва давлат хизмати академиясининг ижтимоий таҳлил ва тахмин институти етакчи илмий ходими Никита Мкртчян.

Айни пайтда Россияга МДҲ давлатларидан ишлаш учун йилига 3,8 миллион киши келади. 2016 йилда Россияга Озарбайжондан 149 минг, Арманистондан — 280 минг, Беларусдан — 128 минг, Қозоғистондан — 47 минг, Қирғизистондан — 424 минг, Тожикистондан — 757 минг, Ўзбекистондан — 1,4 миллион, Молдовадан — 218 минг, Украинадан — 378 минг киши келган.

Россия халқ хўжалиги ва давлат хизмати академиясининг ижтимоий таҳлил ва тахмин институти етакчи илмий ходими Юлия Флоринская иш берувчилар ва мигрантлар орасида ўтказилган сўровларда меҳнат мигрантларининг аксарият россияликларга нисбатан таълим даражаси пастлиги аниқланганини, лекин айрим соҳалар бўйича айнан мигрантлар орасида етук мутахассислар кўпроқ эканлигини айтди.

"Хорижлик ва россиялик ходимлар орасида сезиларли фарқ мавжуд, зеро мигрантлар орасида раҳбарлар ва юқори малакали мутахассислар улуши камчиликни ташкил этади, бироқ Россия меҳнат бозорида хорижликлар ҳисобига тўлдириладиган тоифалар ҳам бор", — деди мутахассис.

Қурилиш майдончасидаги ишчилар - Sputnik Ўзбекистон
Мигрантлар Москва бюджетига 13 млрд рубл тўлади

Ўтган йили Украина, Арманистон ва Қирғизистондан меҳнат мигрантлари оқими ошгани кузатилди. Маълум бўлишича, уларнинг таълим даражаси бутун Россия бўйича олиб қараганда анчагина юқори экан. Молдова, Украина, Арманистондан олий маълумотли кишилар кўп келишади. Марказий Осиё мамлакатларидан келувчилар орасида эса олий маълумотлилар 10-15 фоизни ташкил этади.

"Иккинчи масала — Россия меҳнат бозорида мигрантларнинг салоҳиятидан қандай фойдаланилиши. Бу ерга келганларнинг кўпчилиги ихтисослиги ва маълумотига мос иш топа олишмайди. Улар ўз салоҳиятларини ишга сола олишмайди, чунки Россия бу салоҳиятдан фойдалана олмаяпти", — деди Флоринская.

Инсон салоҳиятидан фойдалана билмаслик оқибатида эса малакали акушер-гинеколог официант бўлиб ишлайди — сўровлардан маълум бўлишича, бундай ҳолат кўп учрайди. Ўрта тиббиёт ходими эса супермаркетда сотувчилик қилади, аслида Россияда тиббий ходимлар етишмовчилиги мавжуд.

"Мигрантлар меҳнат бозорида маҳаллий аҳоли банд бўлмаган энг қуйи поғонада жойлашишади. Одатда барча корхоналарда энг юқори поғонада маҳаллий аҳоли, ўрта поғонада ички мигрантлар, қуйи поғонада эса хорижлик мигрантлар туришади, — деди Флоринская. — Кўплаб мигрантларнинг юқори малакали эканлиги ҳисобга олинмайди. Мигрантлар иқтисодий бозорни ривожлантирувчи улкан куч эканлигини англаб етиш лозим. Уларни қўллаб-қувватлаш даркор".

Москвада Россия сиёсий ва иқтисодий элитаси, бизнес ва молия доиралари ҳамда хорижлик экспертлар иштирокида VIII Гайдар форуми бўлиб ўтмоқда.

Янгиликлар лентаси
0