Мирзиёев Ўзбекистоннинг ўз ҳарбий саноат мажмуасини яратишни таклиф қилди

© Sputnik / Valeriy MelnikovТанк Т-90
Танк Т-90 - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Давлат раҳбари мазкур таклифни Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 25 йиллиги муносабати билан ҳарбийларга йўллаган табригида билдирди

ТОШКЕНТ, 13 янв — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатда ҳарбий саноат мажмуасини барпо этиш вақти келганлигини айтди, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.

Давлат раҳбари мазкур таклифни Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 25 йиллиги муносабати билан ҳарбийларга йўллаган табригида билдирди.

Президентнинг сўзларига кўра, ҳарбий аҳамиятга эга маҳсулотлар сотиб олиш, мавжуд техника воситаларини таъмирлаш ва модернизация қилиш, бу борадаги ишларни мақсадли молиялаштириш бўйича аниқ тадбирлар кўзда тутилган 2017-2021 йилларга мўлжалланган комплекс дастур ишлаб чиқилиши даркор.

Ўзбекистон ҳарбий хизматчиси - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбек армиясига чақирув янги қоидалар асосида ўтади

"Мамлакатимизда ҳарбий саноат мажмуасини барпо этиш вақти келди, деб ҳисоблайман. Шу нуқтаи назардан, Бош вазирнинг биринчи ўринбосари А. Ж. Раматов бошчилигида мудофаа саноати соҳасида ягона сиёсатни амалга ошириш учун масъул бўлган тегишли давлат органини ташкил этиш масаласини кўриб чиқиш керак. Унинг таркибига Мудофаа вазирлигининг таъмирлаш бўйича барча корхоналарини, шунингдек, Чирчиқ авиация таъмирлаш заводи ҳамда ўқ-дори тайёрлайдиган "Восток" илмий-ишлаб чиқариш бирлашмасини ўтказиш зарур", — деди Шавкат Мирзиёев.

Президентнинг фикрича, келгусида ана шу корхоналар фаолияти самарадорлигини ошириш билан бирга, илмий-ишлаб чиқариш базасини яратиш, сервис марказлари ва қўшма корхоналар ташкил этишга, шунингдек, мамлакатнинг етакчи корхоналарида ҳарбий аҳамиятга эга бўлган айрим турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришга алоҳида эътибор қаратилиши лозим.

Янгиликлар лентаси
0