Гулруҳбегим Тоҳиржонова МДҲнинг энг гўзал шахматчиси деб топилди

© uz.24Гулруҳбегим Тоҳиржонова
Гулруҳбегим Тоҳиржонова - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Гулруҳбегимдан кейинги ўринларда Қирғизистоннинг икки нафар вакиласи Александра Самаганова ва Айжан Алимбай қизи қайд этилган

ТОШКЕНТ, 16 янв — Sputnik. chess.pw сайти "МДҲнинг энг гўзал шахматчи қизи" танловини эълон қилгани ҳақида хабар бергандик.

Мазкур сайтда эълон қилинган сўровномада ўзбекистонлик Гулруҳбегим Тоҳиржонова ҳам бор эди.

Ўтган йили гроссмейстерлик унвонини қўлга киритган Гулруҳбегим сўровномада энг кўп овоз тўплаб, МДҲ мамлакатларининг энг гўзал шахматчиси деб топилди.

Гулруҳбегим Тоҳиржоновадан кейинги ўринларда Қирғизистоннинг икки нафар вакиласи Александра Самаганова ва Айжан Алимбай қизи қайд этилган.

Янгиликлар лентаси
0