Президент тиббиёт соҳасини яна бир бор танқид қилди

© Sputnik / Алексей Мальгавко / Медиабанкка ўтиш"Сунъий жигар" қон тозаловчи аппаратига уланган беъмор
Сунъий жигар қон тозаловчи аппаратига уланган беъмор - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Президент айтишига қараганда тиббиёт соҳасида аҳоли соғлигини мустаҳкамлаш, она ва бола соғлигини асраш, аҳолини дори воситалари билан ишончли таъминлаш ва соғлом авлод ўстириш – энг муҳим масалалардир.

ТОШКЕНТ, 16 янв — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳукуматнинг 2016 йил якунларига бағишланган мажлисида, тиббиёт  соҳасидаги жиддий муаммолар ва етишмовчиликлар ҳақида гапирди.

Бу борада президент соғлиқни сақлашни ривожлантириш ва экология ва табиатни муҳофаза қилиш бўйича бош вазир ўринбосари, собиқ тиббиёт вазирАдҳам Икромов фаолиятини танқид остига олди.

Тиббиёт факультети талабаси - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев: тиббиёт ОТМларида ўқув муддати қисқартирилиши керак

Мирзиёев тиббиёт соҳасида қатор муаммоларни санаб ўтди. Жумладан, қуйидаги муаммоларга алоҳида тўхтаб ўтилди:

қишлоқ врачлик пунтларининг ислоҳот қилинмагани ва у ерда врачлар, ускуналар ва дори воситалари етишмовчилиги;

тиббий хизматлар сифати пастлиги туфайли ҳар йили 30 мингга яқин фуқаро чет элга даволанишга боришга мажбур бўлаётгани;

тез тиббий ёрдам хизмати фаолиятидаги етишмоқчилик ва тартибсизликлар;

тиббиёт ходимлари орасида юз бераётган тартибсизликлар ва жиноий ишлар ҳамда  туғруқхоналардаги таъмагирлик;

экология муаммолари, тозалик билан боғлиқ бўлган эпидемиологик ҳолат;

дорихоналар тармоғида мавжуд бўлган жиддий камчиликлар;

Шунингдек, Мирзиёев Тиббиёт соҳасининг жисмоний тарбия билан боғлиқлигига ҳам алоҳида тўхталиб ўтди. Хусусан, президент Ёзги Олимпиадаги Ўзбекистон спортчилари ютуқлари нега фақат спортнинг 4-5 чекланган турларида эканлиги сабаблари билан қизиқди.

“Албатта, бу соҳада, айниқса, олий маҳорат спорти борасида кейинги йилларда муайян ютуқларимиз бор. Биз улар билан ҳақли равишда фахрланамиз. Лекин охирги Олимпиадада фақатгина оғир атлетика, бокс, кураш ва дзюдо бўйича совринли ўринлар эгалланди. Бунинг сабаби нимада?”, — деди Шавкат Мирзиёев.  

Нутқининг давомида Мирзиёев айтиб ўтилган ҳар бир муаммо бўйича самарали ечимлар топилиши кераклигини таъкидлади. Жумладан, қишлоқ врачлик пунктларидаги, тез тиббий ёрдам соҳасидаги камчиликларни бартараф этиш кераклигини, врачларни хориждаги клиникаларга малака оширишга юборишни ташкил қилиш кераклиги айтиб ўтилди.

Дорихоналар фаолиятини тартибга солиш кераклиги борасида Президент алоҳида тўхталиб ўтди.

“340 номдаги дори воситалари ва тиббиёт буюмлари чегараланган нарх бўйича сотилишини назорат қилувчи органлар билан бирга қатъий тартибга солиш зарур. Ҳар бир фуқаро қабул қилаётган қарорларимиз реал фойда бераётганини сезиши керак”, — деди Мирзиёев.

Шунингдек, экология соҳасидаги муаммоларга ҳам жиддий эътибор бериш кераклигини, аввало чиқиндилар билан ишлаш соҳасида назоратни кучайтириш кераклигини таъкидлади.   

Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев хориждаги ўзбек шифокорларини қайтаришни талаб қилди

Ундан ташқари, президент давлат томонидан қариялар ва ногироларга ажратилаётган ёрдамнинг ҳар бири ўз эгасига етиб бориши кераклиги ҳам айтиб ўтди.

Шунингдек,  Шавкат Миромонович, Маданият ва спорт ишлари вазири Баҳодир Аҳмедовнинг фаолиятини ҳам танқид остига олиб, мамлакатда жисмоний тарбия ва спорт соҳасида яратилган қудратли базадан самарали фойдаланишга чақирди.

Янгиликлар лентаси
0