Жамият

Абдулазиз Камилов Япония парламенти миссиясини қабул қилди

© МИД УзбекистанаЯпония парламенти делегацияси билан учрашув
Япония парламенти делегацияси билан учрашув - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатга ташриф буюрган Япония Парламенти Маслаҳатчилар палатаси депутати Юхей Юмашита бошчилигидаги парламент миссиясини қабул қилди

ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. Делегация таркибида депутатлар Мизухо Онума, Юка Миязава, Мицуко Ишии ҳам бор, деб хабар берди ТИВ ахборот хизмати.

Хабарга кўра, суҳбат чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги муносабатларнинг ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди. Минтақавий ва халқаро долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Мулоқот давомида "Тараққиётга расмий кўмак" номли Япония ҳукумат дастури доирасидаги икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашувда Япония Элчиси Нобуаки Ито иштирок этди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала