Жамият

Тошкентда иккита инновацион технопарк қурилади

© Sputnik / Максим Блинов / Фотобанкка ўтишҚурилмани созлаш
Қурилмани созлаш - Sputnik Ўзбекистон
Технопарк қатнашчилари ер солиғи, даромад солиғи, юридик шахсларнинг мулк солиғи, ижтимоий инфраструктурани ободонлаштириш ва ривожлантириш, микрофирма ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови ҳамда давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалардан озод этилади

ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. Тез орада Тошкентнинг Яшнобод ва Олмазор туманларида махсус инновацион технопарклар яратиш режалаштирилган, деб хабар берди Sputnik мухбири.

Мазкур технопаркларни барпо этиш тўғрисидаги қарор лойиҳаси Ўзбекистон Иқтисодиёт вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган. Технопарклар яратиш ташаббуси эса Шавкат Мирзиёев томонидан ўтган йил ноябрида пойтахтлик сайловчилар билан учрашувда илгари сурилган эди.

Яшнобод туманидаги технопарк материалшунослик, электрон асбоб ва контроллерлар, озуқа ва биологик фаол қўшимчалар, дори воситалари соҳасида тадқиқотлар ўтказиш ва кичик инновацион ишлаб чиқаришлар ташкил этиш мақсадида барпо этилади. Ўз навбатида Олмазор туманидаги технопарк металларни қайта ишлаш технологияси, энергия тежамкорлиги, муқобил энергия манбалари ва электрон ўлчов асбоблари, робототехника, машинасозлик ва электроникани ривожлантиришга хизмат қилади.

Инновацион тадқиқотлар ўтказиш, ички ва ташқи бозорда талабгир юқори технологияли, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун етакчи саноат ва кичик инновацион корхоналар ташкил этиш уларнинг асосий вазифалари сирасига киради.

Иқтисод
"Яккасарой" технопаркига 90 млн сўм молия киритилади

Бундан ташқари, улар замонавий хориж технологияларини маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга жорий этиш, ушбу мақсад учун юқори технологик ва инновацион ишлаб чиқаришни ташкил этишга қодир маҳаллий ва хорижий инвесторларни жалб этиш билан ҳам шуғулланади.

Технопарклар зиммасига илмий тадқиқот ва инновацион лойиҳалар самарадорлигини ошириш учун олий таълим муассасалари, академик фанлар ва ишлаб чиқарувчилар ўртасида ўзаро узвий алоқани йўлга қўйиш, ушбу мақсадда олимлар, юқори малакали мутахассислар, амалиётчилар ҳамда талабаларни жалб этиш вазифаси ҳам юклатилган.

Технопарк қатнашчилари ер солиғи, даромад солиғи, юридик шахсларнинг мулк солиғи, ижтимоий инфраструктурани ободонлаштириш ва ривожлантириш, микрофирма ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови ҳамда давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалардан озод этилади.

Шунингдек, уларга ўз ишлаб чиқариш ва қурилиш эҳтиёжлари учун четдан келтириладиган ускуна, хомашё, реактив ва бутловчи маҳсулотлар учун божхона тўловларида имтиёзлар бериш режалаштирилмоқда.

Технопарклар қатнашчиларига етти йилдан кам бўлмаган ва Марказий банк қайта молиялаштириш ставкасидан юқори бўлмаган фоиз ставкасига эга икки йиллик имтиёзли кредитлар ажратилиши улар учун қўшимча омил бўлади.

Технопарк қатнашчиси мақоми 10 йил муддатга берилади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала