Дунёда

Лавров: Ўзбекистон билан муносабатларимиз чуқурлашади деган фикрдамиз

Ўзбекистон бир неча йил илгари Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти таркибидан чиқиб кетган бўлса-да, республика билан ҳамкорлик муносабатлари давом этади, деб таъкидлади вазир

ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. Россия Ўзбекистон билан муносабатларни чуқурлаштиришнинг қўшимча имкониятлари ишга солинади деган фикрда, дея эътироф этди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бугун бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

"Россия ва Ўзбекистон муносабатлари ҳақида гапирадиган бўлсак, бу стратегик ҳамкорлик муносабатларига айланганига анча бўлди. Ўзбекистон бир неча йил илгари Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти таркибидан чиқиб кетган бўлса-да, бизнинг икки томонлама иттифоқчилик муносабатларимиз халқаро-ҳуқуқий асосларда мустаҳкамланган. Ва биз Ўзбекистоннинг янги президенти, янги ҳукумати мазкур муносабатларни давом эттиришни мақсад қилган деб ҳисоблаймиз", — деди вазир.

Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги муносабатларни чуқурлаштиришнинг янги имкониятлари ҳар икки мамлакат халқлари манфаатлари учун хизмат қилади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала