Рўйхатдан ўтиш муваффақиятли бўлди!
Илтимос, га жўнатилган хатдаги ҳаволага ўтинг

Истанбулдаги тунги клубда теракт содир этган шахс ўз айбига иқрор бўлди

© REUTERS / Osman OrsalТуркия полициячиси, Истанбул, терак содир этилган жой
Туркия полициячиси, Истанбул, терак содир этилган жой - Sputnik Ўзбекистон
Истанбулдаги тунги клубларнинг бирида отишма содир этган террорчи 1983 йилда Ўзбекистонда туғилган. Тўртта тилни билади, Афғонистонда машғулот ўтаган. У яхши тайёргарлик кўрган террорчи, деб хабар қилмоқда РИА Новости

ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. Истанбулдаги тунги клубларнинг бирида теракт содир этганликда гумонланиб қўлга олинган Ўзбекистон фуқароси Абдулқодир Машарипов ўз айбига иқрор бўлди, деб хабар қилган сешанба куни Истанбул губернатори Васип Шахин. РИА Новости хабари асосида.

Илгарироқ Туркия Бош вазири Бинали Йилдирим Истанбулда террорчининг қўлга олингани ҳақида хабар қилган эди.

Теракт в Стамбуле в ночном клубе - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Истамбулдаги терактда гумон қилинаётган ўзбекистонлик қўлга олинди
"Кеча пухта режалаштирилган операция давомида Абу Муҳаммад Хорасан сифатида машҳур — Машарипов ҳибсга олинди. У 1983 йилда Ўзбекистонда туғилган, 4та тилни билади, Афғонистонда машғулот ўтаган, у — пухта тайёргарлик кўрган террорчи. Тахминан, 2016 йилнинг январида Туркияга кириб келган. Шундан сўнг, Истанбулга келиб, квартира ижарага олган, теракт содир этишдан олдин эса турар-жойини тез-тез ўзгартириб турган. У ҳозирда ўз айбига иқрор бўлди, ҳодиса жойидан топилган қўл излари Машариповникига мос тушди", — деб таъкидлаган Истанбул губернатори Васип Шахин.

Шахин жиноятчини қўлга олиш учун Туркия полициячилари жуда катта ишларни амалга оширганликларини айтиб ўтган.

"Ташқи камералардаги 7200 соатлик видеоматериаллар обдон ўрганилди. Ушбу операцияда 2 минг нафар полициячилар иштирок этишди. Махсус операция нафақат Истанбулда, балки — Конье, Хатай, Измир шаҳарларида ҳам олиб борилди. 152 манзил бўйича қидирув ишлари ўтказилди, бу иш давомида 50 нафар шахс қўлга олинди, қурол-яроғ ва бошқа ашёвий далиллар тортиб олинди", — дея қўшимча қилган губернатор.

Суҳбатдошнинг сўзларига кўра, Машарипов террорчилик уюшмалари билан алоқадор бўлиши мумкин. Ўзбекистон фуқароси билан биргаликда уч нафар аёл ва ироқлик эркак қўлга олингани айтилмоқда.

Истанбулдаги тунги клубдаги теракт - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Истанбулдаги теракт ижрочисининг шахси аниқланди
Шахиннинг сўзларига кўра, гумондорларни қўлга олиш чоғида қурол ишлатилмаган.

Эслатиб ўтамиз, Истанбулдаги Reina тунги клубига Янги йил оқшомида қуролли ҳужум уюштирилган. Калашников автомати билан қуролланган террорчи клубни қўриқлаётган полициячини отиб ўлдирган ва клубдаги одамларга қарата ўт очган. Туркия ИИВ маълумотларига мувофиқ, ушбу теракт оқибатида 39 киши ҳалок бўлган, 69 нафар шахс яраланган. Рейтер агентлиги эса "Ислом давлати" террорчилик уюшмаси ушбу теракт учун жавобгарликни ўз бўйнига олганлигини хабар қилган эди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала