Сиёсат

Мирзиёев ҳокимлар ва ҳокимликлар ходимларининг иш ҳақлари оширилганини айтди

Бундан ташқари, чегарага яқин 80 та туманда ҳокимнинг махсус ёрдамчиси лавозими киритилди. Жами 739 та қўшимча штат ташкил этилди

ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳокимлар ва ҳокимликлар ходимларининг иш ҳақи оширилгани ҳақида 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисида маълум қилди.

Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Шавкат Мирзиёев ҳокимларга жарима солишни таклиф қилди
"Яқинда ҳокимлар ва ҳокимликларнинг барча ходимлари иш ҳақини уларнинг меҳнат стажидан келиб чиққан ҳолда ошириш бўйича қарор қабул қилинди. Ўйлайманки, энди барча бўғиндаги ҳокимларнинг ходимлар сони етишмаслиги тўғрисида шикоят қилиши учун обектив асос йўқ. Энди ушбу лавозимларга самарали ишни таъминлайдиган, муносиб кадрларни танлаш бўйича олдимизда муҳим вазифа турибди. Энди самарали ишлаш барча раҳбарлар учун ҳам қарз, ҳам фарз", — деб таъкидлади Мирзиёев ўз нутқида.

Президент, бундан ташқари, барча вилоят, шаҳар ва туман ҳокимликларида ҳокимнинг иқтисодий ислоҳотлар ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари, шунингдек, ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимлари жорий этилганини айтиб ўтди.

Маълумотларга кўра, ахборот-таҳлил гуруҳлари кучайтирилган. Чегарага яқин 80 та туманда ҳокимнинг махсус ёрдамчиси лавозими киритилди. Жами 739 та қўшимча штат ташкил этилган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала