Жамият

Россия ва Ўзбекистон бош прокурорлари учрашув ўтказишди

© Sputnik . SputnikҚўл сиқиб кўришиш
Қўл сиқиб кўришиш - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон бош прокурори Ихтиёр Абдуллаев Россиялик ҳамкасабаси Юрий Чайка билан Москвада учрашув ўтказди.

ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. Москвада Ўзбекистон Республикаси бош прокурори Ихтиёр Абдуллаевнинг Россия бош прокурори Юрий Чайка билан учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда Россия бош прокуратураси расмий сайти.

Учрашув бошида Россия бош прокурори икки мамлакат прокуратуралари ҳамкорлиги юқори даражадаги ўзаро ишонч ва тушуниш руҳида ўтётганини таъкидлади. Ушбу ҳамкорлик ШҲТ, БМТ ва Халқаро Прокурорлар ассоциацияси доирасида бўлиб ўтаётгани ҳам айтиб ўтилди.

Россия ва Ўзбекистон прокуратуралари жиноий ишларни олиб бориш, одам савдоси ва аҳолининг ҳуқуқий саводини ошириш борасида тадбирлар ташкил қилиш борасида икки тарафлама ва халқаро ҳамкорликни доимий равишда ривожлантириб бормоқда.

Учрашувда, шунингдек,  Ўзбекистон Бош прокуратурасининг МДҲ бош прокурорлари Координация кенгашида иштирок этиш масалалари ва Россия Бош прокуратураси Академияси ва Ўзбекистон Бош прокуратураси Олий ўқув курслари орасида ҳамкорлик ўрнатиш ҳақида ҳам келишиб олинди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала