Ўзбекистон ШҲТнинг хавфсизлик бўйича маслаҳатлашувларида қатнашади

© AFP / MARK RALSTONШҲТга аъзо давлатлар байроқлари
ШҲТга аъзо давлатлар байроқлари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ШҲТга аъзо давлатларнинг ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари даражасидаги учрашув 20 январь куни Москвада бўлиб ўтади

ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Ўзбекистон делегацияси Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг минтақавий хавфсизлик бўйича маслаҳатлашувларида иштирок этади.

Ўзбекистон ТИВ матбуот хизматининг хабар беришича, ШҲТга аъзо давлатларнинг ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари даражасидаги учрашув 20 январь куни Москвада бўлиб ўтади.

2001 йилда ташкил этилган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига Россия, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон киради. 2015 йилда ШҲТга Ҳиндистон ва Покистонни қабул қилиш жараёни ишга тушган. Арманистон, Озарбайжон, Камбоджа, Непал, Туркия ва Шри-Ланка ҳамкор мамлакатлар ҳисобланади.

Янгиликлар лентаси
0