Дунёда

Машарипов: Менга Тақсим майдонида ҳужум уюштириш буюрилганди

© AA/ Абдулқодир Машарипов
Абдулқодир Машарипов - Sputnik Ўзбекистон
Машарипов аввалига теракт уюштириш учун Истанбулдаги Тақсим майдонига борган, лекин "у ерда хавфсизлик чоралари ўта кучли бўлганиги учун" Reina тунги клубини танлаган

ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Истанбулдаги тунги клубга ҳужум уюштиришда гумон қилинаётган Абдулқодир Машарипов "Ислом давлати" террорчилик гуруҳи буйруғига асосан ҳужум қилганлигини айтди, деб хабар бермоқда Sputnik Türkiye Hurriyet газетасига таяниб.

34 ёшли Машариповнинг айтишича, у аввалига теракт уюштириш учун Истанбулдаги Тақсим майдонига борган, лекин "у ерда хавфсизлик чоралари ўта кучли бўлганиги учун" Reina тунги клубини танлаган, деб ёзади нашр.

"Мен Суриядаги урушда қатнашиш учун ариза берганимдан сўнг ўтган йилнинг январида Туркияга Эрон орқали келдим. Мен Кўнядан макон топдим. Ўша ерда эканлигимда Суриядан янги йил куни Тақсим майдонида ҳужум уюштириш буйруғини олдим", — деган Машарипов ва Суриядаги раҳнамоларига Тақсим майдонидан олинган видеолавҳани жўнатганини айтган.

Абдулқодир Машарипов - Sputnik Ўзбекистон
Ҳодисалар
ОАВ: Машарипов Ўзбекистонни 6 йил аввал тарк этган

"Тақсим майдонига келганимда бу ерда хавфсизлик чоралари ўта кучли эканлигини кўрдим. Бу ҳужум уюштиришим учун имкон бермасди. Менга буйруқ берган киши билан боғландим. У менга бошқа нишон топишни буюрди. Мен таксида соҳил бўйлаб кездим ва кеч соат 10ларда Рейна клубини топдим. Мен бу хабарни ўша одамга етказдим ва у клубдаги одамларга ҳужум қилишни буюрди", — деган у.

"Мени ўлдирма", — деган Машарипов турк тилида полициячига уни қўлга олиш бўйича махсус операция чоғида.

Илгарироқ Ўзбекистон хавфсизлик идоралари Абдуқодир Машарипов террорчилик ташкилоти билан алоқадорлиги учун қидирувда бўлганлигини билдирган.
Хавфсизлик идораларидан бирининг вакили Абдуқодир Машариповнинг 6 йил аввал Ўзбекистонни тарк этгани ва Афғонистонга кетганини маълум қилган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала