Мирзиёев фармони билан ИИВ раҳбарига генерал-майор унвони берилди

© СтрингерМилиция машинаси
Милиция машинаси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 12 январдаги фармони билан тинчлик ва осойишталикни таъминлашда қўшган катта ҳиссаси ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Ўзбекистон ички ишлар вазири Абдусалом Азизовга генерал-майор унвони берилди

ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Ички ишлар вазирининг унвони кўтарилди, деб хабар қилмоқда кун.уз нашри.

Ўзбек милициясининг кечаси ва бугуни
Хабарда айтилишича, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 12 январдаги фармони билан тинчлик ва осойишталикни таъминлашда қўшган катта ҳиссаси ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Ўзбекистон ички ишлар вазири Абдусалом Азизовга генерал-майор унвони берилган.

Шунингдек, Президентнинг фармони билан Ички ишлар вазири биринчи ўринбосари, Жиноят қидирув ва террорчиликка қарши кураш бош бошқармаси бошлиғи Назармухамедов Даврон Обитовичга ҳам генерал-майор унвони топширилган.

Икки нафар подполковник – Муҳамедов Ўткурбек (Ўзбекистон ИИВ Академияси бошлиғи биринчи ўринбосари) ва Абдуллаев Алишерга (Ўзбекистон ИИВ Академияси бошлиғининг моддий-техник таъминот бўйича ўринбосари) полковник унвонлари тақдим қилинган.

Янгиликлар лентаси
0