Жамият

Молдова президенти: Бизга МДҲ билан ҳамкорлик қилиш самарали

© Sputnik / Григорий СысоевМолдова президенти Игорь Додон Дмитрию Киселеву билан суҳбатда
Молдова президенти Игорь Додон Дмитрию Киселеву билан суҳбатда - Sputnik Ўзбекистон
Молдова Республикаси президенти Игор Додон "Россия Сегодня" халқаро ахборот агентлиги директори Дмитрий Киселев саволларига жавоб берди.

ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. Дмитрий Киселев билан бўлган интервьюда Игор Додон МДҲ мамлакатлари билан ҳамкорлик қилиш Молдова учун самарали бўлишини айтди.

Молдова президент сайлови ғолиби Игорь Додон - Sputnik Ўзбекистон
Сиёсат
Молдовада Россия тарафдори Игорь Додон президент бўлади

Додон айтишига қараганда, МДҲ мамалкатлари ва Россия билан яқин ҳамкорлик муносабатлари ўрнатиш учун Европа Иттифоқи билан ассоциация ҳақида тузилган шартномани бекор қилиш керак бўлади. Бунинг учун эса Молдова парламентида кўпчиллик депутатлар овоз бериш керак.

Шу билан бир вақтда, Молодова президенти иш йўқлиги ва қийин иқтисодий аҳвол туфайли Молдовадан кўплаб аҳоли чиқиб кетаётгани ва ишсизлар сони кўпайиб кетаётганини хабар қилди.

"Ҳар куни Молдовадан расман 109 киши чиқиб кетмоқда. Бугунги кунда нафақахўрлар сони 700 минг кишини, ишлаётганлар сони эса — 650 минг кишини ташкил қилмоқда", — деди Додон.

Молодова президенти айтишига қараганда Европа Иттифоқига қўшилиш ҳақида шартнома имзоланганидан кейин Молдованинг нафақат Россияга бозорига экспорти, балким Европа бозорига ҳам экспорти олдингидан камайиб кетган.

Молодва президенти номзоди Игорь Додон - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Молдова президент сайловида Игор Додон етакчилик қилмоқда

Бугунги кунда Додон, мамлакатда тезкорлик билан ишчи ўринлари ташкил қилишиш, Россия ва МДҲ бозорига Молодова маҳсулотларини қайтариш ва чет эл инвесторларини чорлашни биринчи ўринда турган вазифалар деб билади.

Игор Додон Россияга уч кунлик расмий ташриф билан келган. У 18 январ куни Владимир Путин билан учрашув ўтказган эди.

Додон шунингдек Москвадаги шахмат музейига ташриф буюришни ва Россияда ишлаётган молдовалик мигрантлар билан учрашув режалаштирган. Дастлабки хабарларга кўра ушбу учрашувга мингдан ортиқ киши келиши керак.

Эслатиб ўтамиз, Россия ҳудудида расман ишлаётган Молдова фуқаролари сони 500 минг кишини ташкил қилади.  Улар ҳар йил ўз юртига 1 миллиард доллардан кўп маблағ жўнатмоқда. Бу мамлакат бюджетининг ярмини ташкил қилади. Бу маблағ — мамлкатга киритилган инвестициялардан 4-5 барвар кўп.

Полное интервью президента Молдовы Игоря Додона Дмитрию Киселеву
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала