Жамият

Шавкат Мирзиёев Нукусдаги полимер заводига ташриф буюрди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонга ташрифи давомида Нукусда қурилаётган замонавий корхоналар билан танишди.

ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 20-21 январ кунлари Қорақалпоғистонга ташрифи давомида, Нукусда қурилаётган полимер заводи билан танишди.

Ушбу заводда йилига 8 минг тонна полиэтилен қувурлар ва упаковка учун керак бўладиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш режалаштирилган. Замонавий технологиялар билан жиҳозланган корхонада 100 дан ортиқ ишчи ўринлари яратилади.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Сиёсат
Мирзиёев хонадонларга кириб, халқ турмуш шароитлари билан яқиндан танишди

Кейин президент энергетика соҳаси учун маҳсулот ишлаб чиқаришга мўлжалланган корхонага ташриф буюрди. Ушбу янги корхонада замонавий трансформаторлар, фотоэлектростанциялар учун керак бўладиган эҳтиёт қисмлар, электр ҳисоблагичлар ишлаб чиқариш кўзда тутилган.

Шавкат Мирзиёев ушбу заводлар қурилиш жараёни билан танишиб, ишчилар билан мулоқотда бўлиб. Президент заво қурувчилари ва пудратчилари фаолиятига муваффақият тилади.

Ундан ташқари Мирзиёев Нукус темирйўл вокзали билан таншди ва у ерда йўловчилар учун қўшимча қулайликлар яратиш, таклиф қилинаётган хизматлар сонини ва хизмат кўрсатиш маданиятини оширишни таклиф қилди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала