GM Uzbekistan автомбилларни онлайн сотади

© Газета.uzGM Uzbekistan автомобил заводи
GM Uzbekistan автомобил заводи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Харидорлар билан онлайн алоқада бўлиш, компания таклиф қилаётган хизматлар сифатини яхшилаш ва мавжуд бўлган муаммоларни ҳал қилишга ёрдам беради.

ТОШКЕНТ, 23 янв — Sputnik. GM Uzbekistan ахборот ва коммуникация технологиялари орақали харидорлар билан мустаҳкам алоқа ўрнатишга қарор қилди, компания расмий сайтига асосан

"GM Uzbekistan, UZINFOCOM, Инха Университети, ТАТУ ва Турин политехника университети орасида автомбилларни сотиш ва сотувдан кейин хизмат кўрсатиш жараёнида ахборот ва коммуникация хизматларидан кенг фойдаланиш  ҳақида меморандум имзолашди", — дейилган компания расмий хабарида.

Компания айтишига қараганда, бундай ҳамкорлик компания таклиф қилаётган хизматлар сифатини яхшилаш ва мавжуд бўлган муаммоларни ҳал қилишга

Автокорхона пайвандлаш цехи - Sputnik Ўзбекистон
GM Uzbekistan бозордаги сохта эҳтиёт қисмлардан огоҳлантиради
ёрдам беради. Хусусан, бўлажак лойиҳада харидорлар яқин масофада жойлашган автомобил дилерларини топиш  ва ўз фикр мулоҳазаларини билдиришлари мумкин. Шунингдек лойиҳада кейинчалик автомобилларни онлайн тарзда сотиш ҳам кўзда тутилган.

Лойиҳанинг яна бир жиҳати Ўзбекистонлик автомобил ишлаб чиқарувчиси ва аҳоли орасида алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган. Ушбу лойиҳа аҳолига GM Uzbekistan томонидан тадбиқ қилинаётган янгилик ва ўзгаришлар ҳақида хабар қилиб боради.

Ушбу ишларни амалга ошириш учун юқорида айтиб ўтилган ОТМлар талабалари малака оширишга таклиф қилинади. Амалиётлар якунида энг муносиб талабалар GM Uzbekistan компаниясига ишга таклиф қилинади.

Янгиликлар лентаси
0