Ўзбек экспортчилари бир кунда 10 млн долларлик шартнома имзолашди

© uzagroexport.uzЯшил ҳафталик 2017
Яшил ҳафталик 2017 - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Хориж компаниялари вакиллари Ўзбекистондан янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилишга қизиқиш билдирдилар

ТОШКЕНТ, 23 янв — Sputnik. Берлинда бўлиб ўтаётган IGW Berlin Яшил ҳафталик 2017 — 82-озиқ-овқат саноати, боғдорчилик, қишлоқ ва ўрмон хўжалиги Халқаро савдо кўргазмасида Ўзбекистон компаниялари 10 млн долларликдан ортиқ шартномалар имзолашди. Бу ҳақда "Ўзагроэкспорт" АЖ сайтида хабар берилмоқда.

Унда дунёнинг 60 давлатидан бўлган 1 800 дан зиёд компания иштирок этмоқда, 380 мингга яқин киши ташриф буюриши кутилмоқда. Кўргазмада Ўзбекистон Республикаси ишбилармонлари манфаатларини ўзида ифода этган миллий стенд ҳам тақдим этилган.

© uzagroexport.uzЯшил ҳафталик 2017 кўргазмасидаги Ўзбекистон маҳсулотлари
82-я Международная торговая выставка пищевой промышленности, садоводства, сельского и лесного хозяйства – IGW Berlin Зеленая Неделя 2017 - Sputnik Ўзбекистон
Яшил ҳафталик 2017 кўргазмасидаги Ўзбекистон маҳсулотлари

Кўргазманинг биринчи кунида қатор хорижий компаниялар, жумладан Same Deutz-Fahr (Германия), Euro Asia (Германия), Abgeordnetenhaus (Германия), GlobusMax (Польша), Better International Trade (Буюк Британия), Urumqi Tongyale International Trade (Хитой), Go Nuts & Fruits F.Z.E (БАА), Florry Business LP (Буюк Британия) компаниялари вакиллари билан учрашувлар бўлиб ўтди.

Мазкур компаниялар вакиллари Ўзбекистондан янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилишга қизиқиш билдирдилар.

Янгиликлар лентаси
0