Мирзиёев республикадаги миллий маданий марказлар фаолларини мукофотлади

© пресс-служба президента УзбекистанаЎзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев Республика Байналмилал маданият марказининг 25-йиллиги муносабати билан мамлакатда фаолият юритувчи Миллий маданий марказларнинг бир гуруҳ фаолларини мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади

ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Республика Байналмилал маданият марказининг 25-йиллиги муносабати билан мамлакатимизда фаолият юритувчи Миллий маданий марказларнинг бир гуруҳ фаолларини мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади, деб хабар қилган Президент матбуот-хизмати.

Ўзбекистонда бир гуруҳ санъткорларга мукофот топширилди - Sputnik Ўзбекистон
Каримов фармонига асосан санъаткорларга берилган мукофотлар бугун топширилди
Унвонлар Ўзбекистонда миллатлараро дўстлик ва тотувликни мустаҳкамлаш, жамиятимизда турли миллат ва элат вакиллари ўртасида ҳукм сураётган ўзаро ҳамжиҳатлик ва меҳр-оқибат муҳитини асраш, ёш авлодни ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ҳамда миллий маданий марказлар фаолиятини ривожлантириш борасидаги катта хизматлари учун берилаётгани айтиб ўтилган.

Хусусан, "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими" унвони — Базарбаева Нуркул Алимбаевна – Навоий вилояти Конимех тумани қорақалпоқ миллий маданий маркази фаоли, Конимех туманидаги "Жас тулек" ансамбли бадиий раҳбарига берилган.

Миронов Сергей Александрович — Республика байналмилал маданият маркази директорининг ўринбосари "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси" унвони билан тақдирланган.

Шунингдек, "Меҳнат шуҳрати" ордени билан Муҳаммадиев Насриддин – Республика байналмилал маданият маркази директори мукофотланган.

Тақдирланганларнинг тўлиқ рўйхати билан қуйида танишишингиз мумкин.

Янгиликлар лентаси
0