"Толибон" Доналд Трампга очиқ хат ёзди

© AFP 2023 / NOORULLAH SHIRZADAТолибон жангарилари
Толибон жангарилари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Толибон" АҚШ президентига очиқ хат ёзиб, америка қўшларини Афғонистондан олиб чиқишни сўради.

ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. "Толибон" ҳаракати ўзининг расмий саҳифасида Доналд Трампга очиқ хат ёзиб, америка қўшнларни Афғонистондан олиб чиқишни сўради, деб хабар қилмоқда Қуддус Пост нашри.   

Толибон ҳаракати жангарилари - Sputnik Ўзбекистон
Толибон асирга олинган америкалик профессор мурожаатини эълон қилди

"Толибон" хатида ёзилишига кўра, амерка қўшнлариниг Афғонистонда 15 йил давомида олиб борган фаолияти фақат қон тўкилиши ва харобаликдан бошқа натижага олиб келмаган. Беҳудага сарфланган миллиардлаб маблағлар аҳолининг АҚШга бўлган ишончини оқламаган.

Ундан ташқари "Толибон", Трампга, генераллар томонидан тақдим этилган, "Афғонистонда АҚШ кучлари қулай позиция ва устунликка эга эканлиги" ҳақидаги ёлғондакам ҳисоботларга ишонмасликка чақирди.

"Ушбу урушни бошлаш ва унга нуқта қўйиш учун жавобгарлик сизнинг елкангизда", — дейилган хат давомида.

"Америка Қўшма штатлари чет эл қўшнларига нафақат ўз ерида, балким қўшни мамлакат ҳудудида ҳам тоқат қила олмайди — дейилган "Толибон" хатида, — Сиз буни яхши тушунишингиз керак. Афғонистон мусулмонари  чет эл оккупациясига қарши кўтарилмоқда."

Толибон вакиллари - Sputnik Ўзбекистон
ЕИ Афғонистонни барқарорлаштиришда "Толибон" иштирокини ёқламоқда

Ундан ташқари хатда АҚШ маъмурияти, "барчага яхши билган мусулмон  мухолифатчиларини Афғонистоннинг "қалбаки ҳукумати" сифатида тайинлашда айбланган.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ бошчилигадаги  НАТО қўшнлари Афғонистонга 2001 йилда, 9/11 терактдан кейин Усама Бин Лодин террорчиларига қарши кураш учун киритилган эди. 2014 йилда қўшнларнинг аксарияти олиб чиқиб кетилди. Ҳозирги кунда Афғонистонда АҚШнинг икки ҳарбий базаси қолган. Уларнинг асосий вазифаси — ҳукуматга маслаҳат бериш ва кадрлар тайёрлаш.

Трамп шу вақтга қадар Афғонистон борасида ўз фикрини аниқ билдирмаган эди,  лекин у бутун дунёда ислом террорчилигини тугатишга ваъда берган.

Россия ТИВ ҳам бу борада ўз фикрини билдирди:

“ Бизга маълум бўлишича АҚШ Афғонистондан ўз қўшнларини олиб чиқишга ҳаракат қилмаяпти. Бу мантиққа тўғри, чунки агар улар ҳарбийларни олиб чиқиб кетишса, бу мамалкатда ҳамма нарса барбод бўлади”, — деди Россия ТИВи 2 бўлими бошлиғи Замир Қобулов.

Янгиликлар лентаси
0