Сиёсат

Мирзиёев қатор ташкилотларга ёшлар тарбиясига оид топшириқ берди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Республика байналмилал маданият маркази вакиллари билан ўтказган учрашувда ёшлар тарбиясига ҳам тўхталиб ўтди

ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Республика байналмилал маданият маркази ташкил этилганининг 25-йиллигига бағишланган тадбирда Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда миллатлараро муносабатлар ривожида янги босқич бошланганини эътироф этди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Сиёсат
Мирзиёев "Бобур" боғини "Дўстлик" боғига айлантиришни таклиф қилди
"Бағрикенглик ва инсонпарварлик маданиятини ривожлантириш, миллатлараро ва фуқаролараро ҳамжиҳатлик ва тотувликни мустаҳкамлаш, ёш авлодни шу асосда, Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш Ўзбекистонда давлат сиёсатининг энг муҳим устувор йўналишларидан бири этиб белгиланди", деди ўз нутқида Мирзиёев.

Шундан сўнг у ҳозирги вақтда дунёнинг турли минтақаларида миллатлараро ва динлараро кескинлик кучайиб бораётгани, миллатчилик, диний муросасизлик бош кўтараётгани, бу иллатлар давлатни емириб, жамиятни парчалаб, радикал гуруҳ ва оқимлар учун мафкура базасига айланаётганини айтди.

Президентга кўра, ана шундай мураккаб вазиятда мамлакатда турли миллат ва динга мансуб инсонлар ўртасида дўстлик ва ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлаш зарурлиги муҳим аҳамият касб этади.

"Шу муносабат билан Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари, Хотин-қизлар қўмитаси, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати ва бошқа кўплаб ташкилотлар ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш соҳасидаги ишларни янада кучайтириши зарур. Бу бугун барчамиз учун ҳаётий муҳим вазифадир", — деди Мирзиёев.

Президент сўзларига кўра, янада огоҳ ва сергак бўлиш, энг асосий бойлик бўлган — кўп миллатли халқ бирдамлиги ва жипслигини кўз қорачиғидек асраш ҳамда янада мустаҳкамлаш Ўзбекистонни ўз Ватани, деб биладиган ҳар бир инсоннинг муқаддас бурчидир.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала