Жамият

ОАВ: Ўзбекистон Ислом Каримов таваллуд кунини нишонлашга тайёргарлик кўрмоқда

© AFP / BRENDAN SMIALOWSKIЎзбекистоннинг Биринчи президенти Ислом Каримов
Ўзбекистоннинг Биринчи президенти Ислом Каримов - Sputnik Ўзбекистон
Таълим муассасалари, ҳарбий қисмлар, меҳнат жамоалари ва маҳаллаларда ушбу сана муносабати билан турли маданий-маърифий тадбирлар, хотира кечалари ўтказилаётгани таъкидланган

ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Ўзбекистондаги маҳаллий оммавий ахборот воситалари хабарига кўра, шу кунларда Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида мамлакатнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллуд топган кун — 30 январь санасини нишонлашга тайёргарлик кўрилмоқда.

Ўзбекистон Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
"Ўзбекистонга ҳеч ким халақит бермасин!" ёхуд Ислом Каримовнинг энг ёрқин фикрлари
Таълим муассасалари, ҳарбий қисмлар, меҳнат жамоалари ва маҳаллаларда ушбу сана муносабати билан турли маданий-маърифий тадбирлар, хотира кечалари ўтказилаётгани таъкидланган.

Хусусан, Самарқанд давлат университетида ўтказилган ана шундай тадбирда Ислом Каримов ҳаёти ва фаолияти, бой маънавий мероси ҳақида сўз юритилган.

Ўзбекистоннинг Биринчи президенти Ислом Каримов 2016 йилнинг 2 сентябрида инсульт оқибатида вафот этган эди.

Илгарироқ Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг туғилган куни муносабати билан 2017 йил 30 январда "Оқсарой" қароргоҳи музей сифатида ишлай бошлаши ҳақида хабар қилган эдик.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала