Маданият

Ўзбекистонлик гимнастлар цирк "Оскар"ига сазовор бўлишди

© FacebookЎзбекистонлик гимнастлар
Ўзбекистонлик гимнастлар - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистондаги Sky Angels дуэти - ҳаво гимнастлари Кристианна Воробьёва ва Рустем Османовлар Монакодаги халқаро цирк фестивалида "Олтин масхарабоз" олий мукофотини қўлга киритишди

ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Монте-Карло (Монако)да 41-халқаро цирк санъати фестивали якунланди. Ўзбекистонлик Кристианна Воробьёва ва Рустем Османовларнинг Sky Angels деб номланувчи дуэти фестивалда аъло даражада иштирок этди ва цирк "Оскари" деб аталувчи "олтин масхарабоз" мукофотига сазовор бўлди. Бу ҳақда фестивалнинг Facebookдаги саҳифасида маълум қилинмоқда.

Бундан ташқари, Sky Angels дуэти энг яхши мусиқий чиқиш йўналишида ҳам махсус мукофотни қўлга киритди.

Монте-Карлодаги халқаро цирк фестивали дунёдаги энг йирик цирк фестивали ҳисобланади. Бу йил унда 16 мамлакатдан 120дан ортиқ артист иштирок этди. Фестиваль Монако қироличаси Стефания раислиги остида ташкил этилади. Фестиваль ғолибларини ҳам қиролича эълон қилади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала