Қўйлиқ бозорида сохта доллар сотаётган шахс қўлга олинди

Oбуна бўлиш
Ўзбекистонга сохта валюта олиб кирилиши бошқа давлатлар ҳудудида фаолият кўрсатувчи сохта пул тайёрловчи гуруҳ аъзолари томонидан амалга оширилган

ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. МХХ ходимлари ўтказган махсус операция натижасида қўшни Қирғизистондан олиб ўтилган сохта валютани сотишга уринган шахслар фаолиятига чек қўйилди, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.

АҚШ доллари - Sputnik Ўзбекистон
Қирғизистонга Туркиядан юқори сифатли сохта долларларни етказиб турган "канал" ёпилди

"Оператив ходимлар бир гуруҳ шахслар Тошкентда сохта валютани сотишни режалаштиргани ҳақида маълумот олишди. Ўтказилган оператив тадбир натижасида Қўйлиқ буюм бозорида 77 дона юз долларлик сохта пулни сотишга уринган наманганлик Маҳкамжон Сайпиддинов қўлга олинди", — деб маълум қилди МХХ матбуот хизмати.

Суриштирув жараёнида у мазкур сохта пулларни кейинчалик қўлга олинган, Наманган вилоятида яшовчи Сардор Эргашевдан олганлиги маълум бўлди.

Ўзбекистонга сохта валюта олиб кирилиши бошқа давлатлар ҳудудида фаолият кўрсатувчи сохта пул тайёрловчи гуруҳ аъзолари томонидан амалга оширилган.

Тергов органлари мазкур жиноят иши юзасидан суриштирув ишларини давом эттирмоқда.

Янгиликлар лентаси
0