Автобуслар ҳаракати онлайн кузатилади

© tshtx.uzТошкентдаги ахборот таблоси
Тошкентдаги ахборот таблоси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш ҳамда жамоат транспортида GPS тизимининг ишлашини такомиллаштириш мақсадида "Тashbus" мобиль иловаси ишга туширилди

ТОШКЕНТ, 27 янв — Sputnik. Автобуслар ҳаракати онлайн кузатилади, деб хабар қилди Тошкент ҳокимлиги матбуот-хизмати.

Тошкентда йўловчи автобуси - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда бу йил йўлкира ҳақи ошмайди
"Бугунги кунда Тошкент шаҳридаги 20 дан зиёд автобус оралиқ бекатларига электрон таблолар ўрнатилди. Йўналиш рақами ҳамда бекат номидан ташқари автобусларнинг қанча вақтда бекатга етиб келиши, валюталар курси ҳамда об-ҳаво маълумотлари онлайн режимда акс этадиган бу каби ахборот қурилмалари сонини яна юзтага кўпайтириш режалаштирилган", — дейилади хабарда.

"Тошшаҳартрансхизмат" акциядорлик жамиятининг 2016 йил фаолияти якунлари ҳамда 2017 йилдаги режаларига бағишлаб ўтказилган матбуот анжуманида замонавий ахборот-коммуникация воситаларининг тармоққа кенг жорий этилаётгани пойтахт жамоат транспорти фаолияти самарадорлигини оширишда муҳим омил бўлаётгани қайд этилди.

Йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш ҳамда жамоат транспортида GPS тизимининг ишлашини такомиллаштириш мақсадида "Тashbus" мобиль иловаси ишга туширилган. Android, Apple iOS дастурларида ишлайдиган мазкур иловани бугунги кунга қадар 80 мингдан ортиқ фойдаланувчи ўз телефонига юклаб олганлиги таъкидланган.

Янгиликлар лентаси
0