Жамият

Ҳарбий сир: Мирзиёев Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги раҳбарига қандай топшириқ берди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев 26-январ куни Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юртида Мудофаа вазирлиги раҳбарияти билан йиғилиш ўтказди

ТОШКЕНТ, 27 янв — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев 26-январ куни Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юртида Мудофаа вазирлиги раҳбарияти билан йиғилиш ўтказди, деб хабар берган Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.

Танк Т-90 - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Мирзиёев Ўзбекистоннинг ўз ҳарбий саноат мажмуасини яратишни таклиф қилди
"Президент хавфсизлик соҳасига оид қонунчилик самарадорлигини юксалтириш, Қуролли Кучлар ташкилий тизимини янада такомиллаштириш, унинг шахсий таркибини тайёрлаш, замонавий қурол-яроғ ва ҳарбий техника билан таъминланганлик даражасини янада оширишга қаратилган аниқ вазифаларни белгилаб берди", — дейилади хабарда.

Шунингдек, ҳукумат аъзоларига, вазирлик ва идоралар раҳбарларига Ўзбекистон Қуролли Кучлари қудратини ошириш борасидаги ишларни янада такомиллаштириш, миллий армия ва халқ якдиллигини бунданда мустаҳкамлашга доир аниқ топшириқлар берилган.

Мирзиёев ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ўзбекистонликларда Ватан тақдири учун масъулият туйғусини янада юксалтириш каби муҳим вазифаларга алоҳида эътибор қаратган.

Ҳарбий хизматчиларни ҳар томонлама ижтимоий ҳимоя қилиш, шу жумладан, ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзолари учун замонавий уй-жойлар қуриш билан боғлиқ масалалар ҳам кўриб чиқилган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала