Бухорода ҳокимлар лавозимидан озод этилди

Oбуна бўлиш
Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев шаҳарни ва Қоракўл туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида жиддий камчиликларга йўл қўйилаётганини таъкидлади

ТОШКЕНТ, 27 янв — Sputnik. Халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Валижон Ўринов вилоят ҳокимининг танқидидан сўнг ўз аризасига кўра Бухоро шаҳар ҳокими лавозимидан озод этилди, деб хабар беради nuz.uz.

Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, уй-жой қурилиши, коммунал тўловлар бўйича қарздорлик, ободонлаштириш ишлари бўйича жиддий камчиликларга йўл қўйилаётганини таъкидлади. Вилоят ҳокимининг сўзларига кўра, одамларни ташвишлантираётган муаммоларни ҳал этишга масъулиятсизлик билан қаралаётгани, шаҳар раҳбариятининг ташкилотчилиги етишмаслиги, масалага янгича ёндашмаётгани сабабли юқори ташкилотларга қилинаётган мурожаатлар кўпаймоқда. Когон шаҳрига ҳокимлик қилиб келган Ихтиёр Фармонов Бухоро шаҳри ҳокими этиб тайинланди.

Бухоро вилоят амалдорлари янги ҳокимдан ҳайфсан олишди

Вилоятнинг Қоракўл туманида ҳам кадрлар ўзгариши юз берди. Халқ депутатлари Қоракўл тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида вилоят ҳокимининг иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, хизмат кўрсатиш соҳаси ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган Ҳусниддин Ғойиров туман ҳокими этиб тайинланди.

Қоракўл туманининг янги ҳокими 2017 йилда саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида 156 лойиҳани амалга ошириши лозим бўлади. Бу лойиҳаларнинг умумий қиймати 65,1 млрд сўм ва 6,3 млн долларни ташкил этади. Ллойиҳаларни амалга ошириш эвазига 1162 иш ўрни яратилиши режалаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0