Ишлаётган пенсионерларга пенсияни тўлиқ тўлаш масаласи кўриб чиқилади

Oбуна бўлиш
Ҳозирда амалдаги қонунчиликка кўра, ишлаётган пенсионерлар уларга ҳисобланган пенсиянинг 50%ини оладилар

ТОШКЕНТ, 27 янв — Sputnik. Жорий йилда Ўзбекистон ҳукумати ишлаётган пенсионерларга пенсияларини тўлиқ ҳажмда тўлаш масаласини кўриб чиқади. Бу ҳақда NUZ.UZ мухбирига Ҳаракатлар стратегияси муҳокама қилинаётган медиа-ҳафталик доирасида молия вазирининг ўринбосари Мубин Мирзаев маълум қилди.

"Ҳозирда бу меъёр "Нуроний" жамғармаси ходимларига қўлланмоқда. Бугунги кунда мазкур масала долзарб бўлиб, мазкур йўналишда иш олиб бормоқдамиз. Биз ишлаётган пенсионерлар пенсиясини тўлиқ ҳажмда олишига имкон берувчи тегишли таклифни тайёрлаймиз", — деди Мубин Мирзаев.

Эслатиб ўтамиз, амалдаги қонунчиликка кўра, ишлаётган пенсионерлар уларга ҳисобланган пенсиянинг 50%ини оладилар.

Янгиликлар лентаси
0