Ҳодисалар

Хоразмлик фирибгарлар 31 минг доллар эвазига ўлган одамни "тирилтириб" бермоқчи бўлишди

© AFP 2018 / PAUL J. RICHARDSФол очиш
Фол очиш - Sputnik Ўзбекистон
Хоразм вилояти Гурлан туманида юз берган бу фирибгарлик тафсилоти бутун қишлоққа овоза бўлган

ТОШКЕНТ, 27 янв — Sputnik. Ўзбекистонлик фирибгарлар 31.500 доллар эвазига ўлган одамни "тирилтириб" бермоқчи бўлишди, деб хабар берган "Инсон ва қонун" газетасига таянган ҳолда "Даракчи" нашри.

Гурлан туманида юз берган бу фирибгарлик тафсилоти бутун қишлоққа тарқалган.

Кўз - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Таниқли экстрасенсдан шов-шувли башорат - "Бу машҳур ўлади"
Мазкур жиноят гурланлик Мунаввара Давлатова ва янгиариқлик Малика Рўзиматовалар (исм-шарифлар ўзгартирилган) томонидан содир этилган.

Мунаввара Давлатова бир неча йил муқаддам ўзини "табиб", деб эълон қилган. Унинг табиблигига бировлар ишонган, бировлар бунга қўл силтаб қўя қолган. Хуллас, кунларнинг бирида "табиб" опа ҳузурига 1963 йили Янгиариқда туғилган М.Раҳимова келиб, қизи Малика Рўзиматовани дарддан фориғ этиб беришни сўрайди.

Давлатова таклифни бажонидил қабул қилиб, Маликани уйида "даволаш"га киришади. Бемор аёл бир муддат ана шу аснода Мунаввара опанинг уйида "даволанади". "Табиб" бу жараёнда ўз мижозини обдан ўрганади. Қараса-ки, Маликадан туппа-тузук шерик чиқиши ҳам мумкин. Давлатова буни фаҳмлаб, анчадан буён дилига тугиб юрган фирибгарлик мақсадларини амалга оширишга киришади. Фириб ишлари режаси ҳам тузилади.

Уларнинг тузоғига даставвал Урганч туманидаги "Ғалаба" қишлоғининг "Асалчилик" маҳалласида яшовчи Ражаббой Бобожонов тушади. Унинг ўғли У.Бобожонов гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноят содир этиб, озодликдан маҳрум қилинган эди.

Икковлон фирибгарлик йўли билан Р.Бобожоновнинг ишончини суи¬истеъмол қилишга киришади ва ўғлини 800 АҚШ доллари ҳамда 400 минг сўм пул эвазига қамоқдан озод қилишга ваъда берадилар. Ражаббой ака фирибгарларнинг сўзига лаққа тушиб, айтилган пулни уларга дарҳол қўш-қўллаб тутқазади.

Чақмоқ - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Экстрасенс Украина сценарийси Ўзбекистонда такрорланиши мумкинлигини башорат қилди
"Опа-сингил" тутинган ҳамтовоқлар осонгина қўлга қўнган омаддан илҳомланганча, янада каттароқ ўлжани пойлашади. Гурланлик Б.Отажонов тўнғич фарзанди М.Отажонов автоҳалокат натижасида вафот этганлиги боис қаттиқ изтиробга тушиб, оғир бетоблик дардига йўлиқади ва нажот излаб, Мунаввара "табиб"нинг уйига боради. Давлатова мўмайгина даромаднинг "ҳиди"ни сезиб, Малика деган "адвокат" таниши борлигини, ундан зарур ёрдам олиш мумкинлигини айтади.

Маликанинг нималарга қодирлигини баён қила туриб, наркотик моддалар билан муомала қилишда айбланган бир неча шахсни суд залининг ўзиданоқ озодликка чиқартириб юборгани, 15 йилга қамалган яна бир неча айбдорнинг жазосини 6 йилгача камайтириб берганлигини айтиб, балки сизнинг ўғлингиз тирикдир, автоҳалокатда бошқа киши ўлгандир, дея ишонтиришга уринади.

Чўкаётган одам ҳатто хас-чўпдан ҳам нажот излайди, дейишганидек, оғир руҳий ҳолатдаги бемор Ражаббой ака бундай аврашга лаққа ишонади. Иш силлиққина битаётганидан руҳланган Мунаввара эса фурсатни ўтказмай Маликага телефон қилиб, тезда етиб келишини тайинлайди.

Малика Ражаббой акага Урганч шаҳрида адвокат бўлиб ишлашини, олдин кўпгина айбланган шахсларни оқлаганини, барча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларда танишлари борлигини, улар кўмагида ўғлини топиб бера олишини айтади. Шундан сўнг "адвокат" тезда ишга киришиб, Ражаббой акани "ўғлингиз тирик, у қамоқда сақланаяпти", дея аврайди.

Фарзандининг тириклигига астойдил ишонган одам улардан пулни ҳам, мол-мулкни ҳам аямайди. 2014 йилнинг февралидан 24 августига қадар ваъда ва алдовларга ишонган кўйи "ўлмасдан қолган" ва айни кунларда гўёки қамоқда сақланаётган ўғлини озод қилиш учун фирибгарларга 31.500 АҚШ доллари ҳамда 4 миллион 100 минг сўмлик озиқ-овқат ва кийим-кечакларни беистиҳола инъом қилиб юборади.

АҚШ доллари - Sputnik Ўзбекистон
Ҳодисалар
Сохта дипломлар савдоси билан шуғулланган фарғоналик фирибгар аёл қўлга олинди
Судда айбнувчи М.Рўзиматова ҳамда М.Давлатоваларнинг айби тўла тасдиқланди. Муқаддам жиноят содир этиб, амнис¬тия акти туфайли муқаррар жазодан қутулиб қолган М.Рўзиматова бу гал жавобгарликка тортилди ва 11 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди. М.Давлатова ҳам тегишли жазога тортилди.

Шу ўринда, фуқароларнинг фирибгарлар алдовига ишониб, йиллар давомида пешона тери эвазига топган бисотини қўшқўллаб уларга топшириши кишини ажаблантиради. Бундай кўнгилсизликларга йўлиқмаслик учун эса ҳамма ва ҳар бир киши огоҳ бўлмоғи, фириб тузоғидан ўзини асраш пайида бўлмоғи зарур.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала