Жамият

Тошкент автобуслари Wi-Fi интернет билан таъминланади

© FacebookБепул Wi-Fi ҳақидаги маълумотнома
Бепул Wi-Fi ҳақидаги маълумотнома - Sputnik Ўзбекистон
Йўловчилар мобил қурилмалари орқали тегишли тармоқ номини кўришлари ва унга бепул уланишлари мумкин бўлади

ТОШКЕНТ, 26 янв — Sputnik. Пойтахт автобусларида интернет тармоғига бепул уланишни таъминлаш лойиҳаси 2017 йил ўрталарида қайта тикланади, деди "Тошшаҳартрансхизмат" акциядорлик компанияси бошқаруви раиси Отабек Содиқов.

Тошкентдаги ахборот таблоси - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Автобуслар ҳаракати онлайн кузатилади

Мазкур лойиҳа илк марта ўтган йилнинг февралида бошланганди. 14-йўналишдаги автобуслар интернет тармоғига бепул уланиш имконияти билан таъминланганди.
Компания йил охирига қадар пойтахтдаги барча Mercedes-Benz русумидаги автобусларни бепул интернет билан жиҳозлашга ваъда берди.

"Автобусларни Wi-Fi билан таъминлаш масаласи кун тартибида турибди. Мазкур лойиҳани кечиктираётган сабаблардан бири — биз ушбу автобусларни ишлаб чиқарувчи Mercedes-Benz компанияси билан автобусларга ҳар қандай қўшимча ўзгартириш киритиш масаласини келишиб олишимиз лозим. Ҳозирда ушбу жараён давом этмоқда. Жорий йилнинг биринчи ярим йиллиги якунига қадар мазкур масалани ҳал қилишни режалаштирганмиз", — деди Отабек Содиқов.

Унинг сўзларига кўра, Isuzu автобуслари мазкур жараёнга тайёр эмаслиги боис ҳозирча фақат Mercedes-Benz автобуслари интернет билан жиҳозланади. Бепул интернет билан жиҳозланган ҳар бир автобус эшигига бепул Wi-Fi мавжудлиги ҳақидаги махсус маълумотнома ўрнатилади. Йўловчилар мобил қурилмалари орқали тегишли тармоқ номини кўришлари ва унга бепул уланишлари мумкин бўлади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала