Жамият

Хоразмда Россия тиббиёт марказлари филиаллари очилади

© Sputnik / Александр Кондратюк / Медиабанкка ўтишХирурги проводят операцию
Хирурги проводят операцию - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Яқин келажакда Россиянинг икки йирик тиббиёт марказлари Хоразм вилоятида ўз филиалларини очиши маълум бўлди.

ТОШКЕНТ, 29 янв — Sputnik. Шавкат Мирзиёевнинг Хоразм вилоятига қилган сафари давомида ушбу вилоятда Россиянинг йирик тиббиёт марказлари филиаллари очилиши маълум бўлди, деб хабар қилмоқда Подробно.UZ нашри.

туғруқхона - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ўзбекистон шифохоналарига Россиянинг "Швабе" тиббиёт технологиялари келтирилади

Республика кардиология ихтисослашган марказининг Хоразм филиали ҳузурида Бакулев номидаги Россия илмий-амалий юрак-қон томир хирургиясимарказининг филиали очилади. Эслатиб ўтамиз, ушбу марказга нафақат Россияда балким бутун дунёга машҳур хирург Лео Бокерия бошчилик қилади.

Ушбу тадбир Қорақалпоғистон республикаси Хоразм ва Бухоро вилоятлари аҳолисига юқори сифатли ихтисослашган  хизмат кўрстиш имконини беради. Клиникада йилига 3 мингдан ортиқ юрак ва қон томирлари касалликлари билан касалланган беморлар ва янги туғилга чақалоқлар юрак касалликларини диагностика қилиш ва даволаш имконини пайдо бўлади.

Тошкент Медицина академиясининг Урганч филиали ва Павлов номидаги Санкт-Петербург Давлат тиббиёт академияси  орасида ҳам ҳамкорлик муносабатлари йўлга қўйилади. Бу ерда эндокринология, отоларингология, гематология, аллергология бўлимлари филиаллари бўлимлари очилди.

Сунъий жигар қон тозаловчи аппаратига уланган беъмор - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Президент тиббиёт соҳасини яна бир бор танқид қилди
Ушбу университет мутахассислари нафақат академияда дарс ўтиш, балким касалларни қабу қилиш, диагностика ва даволаш жараёнида ҳам иштирок этишади. Бундай тизим бўлажак шифокорларга мутахссисликни чуқурроқ эгаллаш ва тиббиётнинг замонавий оқимлари билан танишиш имконини беради.

Шавкат Мирзиёев айтишига қараганда, ушбу икки тиббий муассаса Оролбўйи ҳудудида яшаётган аҳоли учун улкан тарихий ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлади. Ушбу ташаббус ҳудудда кўп учрайдиган касалликларни самарали даволаши ва тиббиёт ўқитувчилари ва ходимлари малакасини оширишда улкан ҳисса қўшади.

Янгиликлар лентаси
0