АҚШда Ислом Каримов ташаббуси билан бунёд этилган "Ўзбеклар уйи" таъмирланди

© Фотохост-агентство / Медиабанкка ўтишИслом Каримов
Ислом Каримов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бу ҳақда журналист Мавлон Шукурзода маълум қилди

ТОШКЕНТ, 30 янв — Sputnik. АҚШнинг Нью-Жерси штати, Довер шаҳрида Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов ташаббуси билан бунёд этилган Туркистон-Америка Ассоциациясининг «Ўзбеклар уйи» Миллий-маданий маркази таъмирланди ва жиҳозланди. Бу ҳақда журналист Мавлон Шукурзода ўзининг Facebookдаги саҳифасида маълум қилди.

Журналист ўз постига бир нечта фотосуратларни илова қилган.

Бугун Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов ҳаёт бўлганида 79 ёшни қарши олган бўларди. Ўзбекистонда 30 январь — Ислом Каримов таваллуд айёми Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг "Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида"ги қарорига кўра кенг нишонланади.

Ўзбекистоннинг барча туман ва шаҳарларида айни кунларда марҳум президент хотирасига бағишланган тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

Янгиликлар лентаси
0