Ўзбекистон ИИВ тизимидаги бир қатор лавозимларга янги раҳбарлар тайинланди

© © Sputnik / Табылды Кадырбеков.Кресло
Кресло - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент шаҳри ва бир қатор вилоятлардаги ИИВ тизимидаги лавозимларга янги раҳбарлар тайинланди

ТОШКЕНТ, 31 янв — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тизимида бир қатор лавозимлар бўйича тайинлов белгиланди. Бу ҳақда ИИВ расмий саҳифасида хабар қилинди.

Тошкент шаҳри:

Полковник Абдувоҳид Саломович Исмоилов Ўзбекистон Республикаси ИИВ ташкилий-инспектор бошқармаси бошлиғи;

Подполковник Элбек Хайрулла ўғли Хайруллаев Тошкент шаҳри ички ишлар бош бошқармаси жиноий қидирув ва терроризмга қарши курашиш бошқармаси бошлиғи;

Подполковник Беҳзод Алишер ўғли Сайфуллаев Тошкент шаҳри ички ишлар бош бошқармаси Хорижга кириш, чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Самарқанд вилояти:

Подполковник Фарҳод Фаттохович Ҳасанов Самарқанд вилояти жиноий қидирув ва терроризмга қарши курашиш бошқармаси бошлиғи;

Подполковник Отабек Абдусаматович Жалилов Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари этиб тайинланди.

Навоий вилояти:

Подполковник Ваҳоб Неъматуллаевич Саидов Навоий вилояти ижтимоий ва молиявий таъминот хизмати раҳбари этиб тайинланди.

Майор Шуҳрат Йўлдошевич Адумуратов Навоий вилояти шахсий таркиб билан ишлаш хизмати раҳбари этиб тайинланди.

Қашқадарё вилояти:

Полковник Нозим Ниғматуллаевич Ходжаев Қашқадарё вилояти ижтимоий ва молиявий таъминот хизмати раҳбари этиб тайинланди.

Андижон вилояти:

Подполковник Камолиддин Садирдинович Шаҳобутдинов Андижон вилояти тергов бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Сирдарё вилояти:
Подполковник Баҳриддин Абулқосимович Қаршибоев Сирдарё вилояти Гулистон тумани ички ишлар бўлинмаси бошлиғи этиб тайинланди.

Янгиликлар лентаси
0