Ўзбекистонда 2016 йилда бир телеканал ва бир нечта газета ёпилди

© Sputnik / Максим Богодвид / Медиабанкка ўтишСуд
Суд - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўтган йили хўжалик судларининг қарори билан 5 газета, 1 журнал ва 1 телеканал фаолияти тўхтатилди

ТОШКЕНТ, 31 янв — Sputnik. Судлардаги ишлар Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг даъво аризаларига асосан кўриб чиқилди, деб хабар бермоқда Подробно.UZ.

Телевизион пульт - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда махсус футбол телеканали ишга тушади

Бундан ташқари, муассисларнинг қарорларига биноан 35та матбуот нашри, 5та электрон ОАВ ўз фаолиятини тўхтатди. Муассислар бундай қарорга келишларига молиявий қийинчиликлар сабаб бўлган.

"2017 йил 1 январь ҳолатига кўра Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган ва давлат реестрига киритилган оммавий ахборот воситалари сони 1514тани ташкил этади. Улар сирасига 691 газета, 309 журнал, 15 ахборот бюллетени, 4 ахборот агентлиги, телевидение ва радио соҳаси билан боғлиқ мос равишда 65 ва 35 субъект, 395 веб-сайт киради", — деди Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директори ўринбосари Комил Мансуров.

Янгиликлар лентаси
0