Жамият

Шавкат Мирзиёевнинг президентликдаги илк китоби нашр этилди

© Подробно.UZШавкат МИрзиёев китоби
Шавкат МИрзиёев китоби - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ушбу рисолада Ўзбекистоннинг 2016 йилдаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш суръатларига атрофлича баҳо берилган

ТОШКЕНТ, 31 янв — Sputnik. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг "Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик — ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак" номли китоби чоп этилди, деб хабар бермоқда "Қалампир" сайти. Мазкур рисола "Ўзбекистон" нашриёт-матбаа ижодий уйи томонидан нашр этилган.

Президент Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 14 январь куни Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган кенгайтирилган мажлисида иштирок этиб, нутқ сўзлаган эди. Китобдан ушбу йиғилишдаги маъруза ўрин олган.

Сайловлардан кейинги ҳолат - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ўзбекистонни 2021 йилгача ривожлантириш режаси лойиҳаси халқ муҳокамасига қўйилди

Хабарда айтилишича, ушбу рисолада Ўзбекистоннинг 2016 йилдаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш суръатларига атрофлича баҳо берилган. Айни вақтда иқтисодиётни бошқариш, уни модернизация ва диверсификация қилиш борасида кейинги пайтда турли вазирлик ва идоралар томонидан йўл қўйилаётган камчилик ва нуқсонлар очиқ ва холис танқид қилиниб, уларни бартараф этиш бўйича амалий таклифлар илгари сурилган. Турли соҳалардаги мавжуд улкан имконият ва захираларни тўлиқ ва самарали ишга солишга жиддий эътибор қаратилган.

Маърузада Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 2017 йилга мўлжалланган устувор йўналишлар, иқтисодиётга хорижий инвестициялар, замонавий технологияларни жорий этиш билан боғлиқ муҳим вазифалар батафсил кўрсатиб берилган.

Айниқса, "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили" Давлат дастурини амалга ошириш, аҳолининг турмуш даражаси ва сифатини яхшилаш, жумладан, шаҳар ва қишлоқларда арзон ва қулай уй-жойлар қуриш, йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмаларни, мактабгача таълим муассасалари тармоқларини ривожлантириш ва модернизация қилиш бўйича кенг кўламли вазифалар ҳам китобдан алоҳида ўрин эгаллаган.

Янгиликлар лентаси
0