Тошкентда хоккей ўйинлари ўтказиладиган замонавий муз саройи қурилади

© qalampir.uzЯнги муз саройи
Янги муз саройи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Янги муз саройи Тошкент шаҳрининг Афросиёб ва Бешёғоч кўчалари кесишмасидаги майдонда, Ўзбекистон метро бекатига яқин ҳудудда барпо этилмоқда

ТОШКЕНТ, 31 янв — Sputnik. 2017 йилнинг биринчи ярми охиригача Тошкентда замонавий муз саройи барпо этилади. Бу ҳақда "Qalampir.uz" сайти хабар қилмоқда.
Янги муз саройи Тошкент шаҳрининг Афросиёб ва Бешёғоч кўчалари кесишмасидаги майдонда, Ўзбекистон метро бекатига яқин ҳудудда барпо этилмоқда. Айни дамда майдон атрофи ўраб олиниб, қурилиш ишларига старт берилди.

Муз саройи иккита асосий комплексдан иборат бўлиши кутилмоқда. Тасдиғини топмаган хабарларга қараганда, хусусий тадбиркорлар томонидан қурилаётган янги муз саройида хоккей мусобақалари ҳам ташкил этилади.

Илгари Тошкентнинг Беруний даҳасида, ҳозирги "Ўзкўргазмасавдо" биноси ўрнида муз саройи бўлиб, мазкур масканда хоккей мусобақалари ўтказилган. Кейинчалик муз саройи ўрнини кўргазмалар зали эгаллади.

Янгиликлар лентаси
0