Жамият

Ўзбекистонда махсус ишчи гуруҳ оилалардаги муҳитни ўрганишни бошлади

© Sputnik / Иван ФомичевЎзбекистонлик болакайлар
Ўзбекистонлик болакайлар - Sputnik Ўзбекистон
Айни пайтда Республика ишчи гуруҳи аъзолари раҳбарлигида вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида ташкил этилган гуруҳлар томонидан белгиланган ишлар режа асосида олиб борилмоқда

ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Андижонда Оилалардаги ижтимоий-иқтисодий ва маънавий муҳитни ўрганиш бўйича республика ишчи гуруҳининг мақсади, унинг фаолияти учун зарур шароитлар яратиш, белгиланган ишларни самарали ташкил этиш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди, деб хабар берган "Даракчи".

Никоҳ узуклари - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ажрашаётган эркак оиласини уй-жой билан таъминлаши керак бўлади
"Шавкат Мирзиёевнинг "Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик — ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак" номли маърузасида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича оилалардаги ижтимоий-иқтисодий ва маънавий муҳитни ўрганиш мақсадида қатор масъул ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ ташкил этилиб, вилоятларда иш бошлади", — дейилади хабарда.

Ишчи гуруҳ ўз фаолиятида аҳолининг ижтимоий-иқтисодий аҳволини, интеллектуал даражасини, оилалардаги маънавий муҳитни аниқлаш, жойлардаги муаммоларни ўрганиш, уларни бартараф этиш бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш, юқори даражада ҳал этиладиган масалалар юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш, оилалар даромадини ошириш бўйича фикрларни ўрганиб, зарур амалий ёрдам кўрсатиш, касб-ҳунар коллежлари битирувчилари бандлигини таъминлаш, давлат ва жамоат ташкилотларининг доимий ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш каби қатор масалаларни атрофлича ўрганади.

Таъкидланишича, айни пайтда Республика ишчи гуруҳи аъзолари раҳбарлигида вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида ташкил этилган гуруҳлар томонидан белгиланган ишлар режа асосида олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала